Ииновацион педагогика тушунчаси


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/79
Sana03.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1672442
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   79
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

Асосий маълумотлар
1. Таълим тизимида янгиликлар киритиш мазмуни ва 
йўналишлари масаласини ўрганишга киришишдан олдин «Педагогик 
тизим» ва «Педагогик тизимда янгиликлар киритиш» тушунчасини 
аниқлаб олайлик.
Педагогик жараѐн биламизки, педагогик тизим асосида йўлга 
қўйилади. Педагогик тизим - бу ташкил этувчиларнинг 
бирлаштирилган мажмуи бўлиб, улар ўзгаришларда ҳам 
барқарорлигича қолаверади. Агарда ўзгаришлар (янгилик 
киритиш) қандайдир мумкин бўлган чегарадан ошиб кетса, тизим 
бузилади, унинг ўрнига янги бошқа хусусиятли тизим юзага келади. 
Педагогик 
тизим 

элементларнинг 
жуда 
мустаҳкам 
бирлашувидир. Ҳар қандай педагогик тизимнинг тузилиши ҳозирги 
даврда қуйидаги элементлар йиғиндисидан иборат бўлиб, улар ўзаро 
боғлиқ ҳолда қуйидаги кўринишга эга: ўқувчи; тарбиянинг мақсади; 
тарбия мазмуни; тарбия жараѐни; ўқитувчилар (ѐки ТТВ - таълимнинг 
техник воситалари); тарбиявий ишларнинг ташкилий шаклларидан 
иборат бўлади. 
2. Бу тизимнинг таркибий қисмларидан ҳар бири ҳар қандай 
даражада элементларга бўлиб, ѐйиб кўрсатилиши мумкин.
4-МАВЗУ: ЯНГИЛИКЛАР КИРИТИШ МАЗМУНИ ВА 
ЙЎНАЛИШЛАРИ 


24 
Кўрилган тизимни мукаммал таркибий тузилиш эмас деб 
ҳисоблашга асосларимиз бор. Кўрсатиб ўтилганларга қўшила 
олмайдиганлар педагогик тизимнинг муҳим таркибий қисмлари, 
шунингдек, «натижалар», «ўқув тарбиявий жараѐнни бошқариш», 
«технология»лардан иборат, деб ҳам ҳисоблашлари мумкин.
Улар берилган чизмадаги педагогик тизим моделида кўзга 
ташланади. Мақсадлар натижалар билан мос келиб, узлуксиз жараѐн 
ташкил этади. Мақсадларнинг натижа билан тўла мос келиши
педагогик жараѐннинг ишончи, ўлчов кўрсаткичи бўлиб хизмат 
қилади. Педагогик тизим бошқарув, бирлаштирувчи ҳамма 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling