Ииновацион педагогика тушунчаси


Бутун тажриба ишлари уч босқичдан иборат


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/79
Sana03.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1672442
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   79
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

Бутун тажриба ишлари уч босқичдан иборат
бўлади; биринчиси - сабабларини аниқлаш /ташҳис 
(диагностика)/ - «эрта ривожланиш мактаби» концепциясини
татбиқ этишда педагог ва болалар қийинчиликларини 
аниқлашга қаратилади. 


53 
Интерпретация – лотинча interpretattio - тушунтириш, изоҳлаб 
бериш – бирор нарсанинг маъносини, туб моҳиятини очиб бериш, 
тушунтириш. Интерпретация тушунчаси илмий назарияларни улар 
татбиқ қилинадиган соҳалари билан қиѐслашда, назариялар 
қурилишининг турли усулларини таърифлашда, назариялар 
ўртасидаги нисбатнинг билиш жараѐнидаги ўзгаришларни 
ифодалашда муҳим рол ўйнайди.
Иккинчи босқич таълим берувчи илмий - текшириш ишлари 
маҳорати ва кўникмаларини ишлаб чиқишга бағишланади. Бир қанча 
машғулотлар болалар эрта ривожланиши муаммоси бўйича илмий 
адабиѐтларни ўрганиш, мактабгача тарбия ва бошланғич мактабда 
болаларни ривожлантириш турли концепцияларини таҳлил қилиш, 
қўлланиши мумкинлиги ва тизим ташкил этувчи боғлиқликларни 
аниқлаш, ўз ва муаллиф нуқтаи назарига аннотация ва интерпретация 
тузиш ишлари олиб борилади. 
Таълим бериш туридаги кейинги машғулотлар мактабда 
инновацион ишлар ўтказиш услубларини эгаллашга қаратилади; 
кузатиш хариталарини тузиш, муаллиф концепцияларини аниқлаш, 
татбиқ этишни бориши ва натижаларини, қийинчиликларини кўра 
билишдан иборат. Якуний мақсад ягона муаллифлик концепциясини 
кўришдан иборат бўлиб, унга кичик гуруҳларда муҳокамалар сабаб 
бўлади. Талабалар илмий-текшириш ишларини рағбатлантириш учун 
ўқитувчи - новаторлар ўз янгиликларини киритиш тажрибалари билан 
ўртоқлашадилар. Якунловчи босқич муаллифлик концепциясини 
ѐзма ифода этишдан иборат бўлади. Семинарда ишни ташкил этиш
янгиликларни татбиқ этиш босқичларини ташкил этиш каби муаммолар 
кўриб чиқилади. 
Энди бўлажак ўқитувчилар муаллифлик концепцияларини ишлаб 
чиқишининг 
баъзи 
муаммолари, 
бўлажак 
ишлари 
умумий 
концепцияларининг ифода этиш ҳақида тўхталиб ўтамиз. ―Концепция‖ 
– лотинча сўздан олинган бўлиб, тушуниш, тизим маъносини 
билдиради: ҳар бир предметни талқин этиш, изоҳлашнинг аниқ 
услубияти, ҳодиса, жараѐн, предмет ѐки асосий нуқтаи назар уларни 
мунтазам ѐритиш учун ғоя бўлиб хизмат қилади. «Концепция» термини 
шунингдек асосий мазмунни кўрсатиш учун, илмий, бадиий, техник, 
сиѐсий ва бошқа фаолият турлари, конструктив тамойилни кўрсатиш 
учун ишлатилади. Концептуал ғоялар кўпинча тамойил 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling