Ииновацион педагогика тушунчаси
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik innovatsiya asoslari
Инфантализм – лотинча infantilis болаларга катталарда илк
болалик даврига хос бўлган морфологик, физиологик ва руҳий хислатларнинг сақланиб қолиши билан ифодаланган клиник синдром. Кейинги қийинчиликлар гуруҳи педагог ўзи излаб топган услубларни умумлаштириш ва тасвирлаб бера олмаслиги билан боғлиқ. Тезисларни ифода этиш схематик кўринишда бўлиб, улар янгиликнинг мазмунини қамраб олмайди. Улар методик талаб ва қоидалар сифатида тақдим этилади, баъзида ярим йиллик иш бўйича машғулотлар тематикаси ҳисобланиб, уларни педагог инновацион фаолияти учун аҳамиятлироқ ҳисоблайди. Бу рўйхатга у аниқ ҳисобга олган ва англаб етганларининг ҳаммасини ҳам киритавермайди. Қоидалар бир қисми педагог фаолиятида унчалик кўзга ташланмай ўз-ўзидан маълумдек, тушунилади. Шунинг учун услуб ва топилмаларни етказиш уларни интерпретация қилиш ва тушуниш тўлалигича фақат жонли фаолиятда намойиш этилиши мумкин. Бекамукўст ва тизимлаштириб таърифлаб бермаслик талабага концепция яратишгача кўтарила олишига ва педагогик амалиѐтни тушуниб ташкил этишга имкон бермайди. Ғояни ҳақиқий қабул қилинган модел, сўнг эса амалий қўлланиладиган дастурга айлантириш узоқ давом этадиган ва мураккаб жараѐн. У талабалар, илмий раҳбарнинг лойиҳа устида ва муҳим икки омилларга тегишли ҳолда қайта ташкил этиш тизими устида биргаликда чуқур изланиш ишларини олиб боришларини кўзда тутади. Улардан биринчиси - асосий ташкилий қисмини, аниқ ифодаланган стратегик ва тактик муваффақиятлари намуналари сифатида, кўрсатиш билан боғлиқ. Иккинчи муҳим омил, таълим тизимини бир ѐки бир неча ташкил этувчиларни ўзгартириш билан боғлиқ бўлган кўзланган мақсад ва ютуқларга жавоб бера оладиган восита ва услубларни ишлаб чиқишдан иборат бўлади ва булар: ўқув мазмуни, уларни ўзлаштириш шакли, ўқув-тарбия жараѐнининг мазмуни ва характери билан боғлиқ. Аниқ ифода этилган мақсад ва ғояларнинг технологияларини, ўзаро ҳамжиҳатликда ўқув мазмуни билан ўзаро боғлай олишда ўқитувчининг инновацион маданиятини муҳим мезони ҳисобланади. Лойиҳа мазмунини қабул қилинган ва ривожлантириладиган дастурга айлантириш учун таҳлил, тузатиш дастурининг ҳамма ташкил этувчилари ўртасидаги қарама-қаршиликларни аниқлаш бўйича жамоатчиликдан кўп куч, ҳаракат талаб қилади. 56 Амалий тажриба ишлари талабанинг инновацион фаолиятга тайѐрлашда шахсий йўналтирилиш технологиясини қўллаш ўз самарасини тасдиқлади. Бизнинг тажрибаларимизда талабаларни ривожлантиришнинг рефлексив инновацион услубларидан фойдаланилди: ташкилий-фаолият ўйинлари, инновацион амалиѐт, тажриба майдонида текширишлари ва бошқалар. Ушбу услубларнинг асосий мазмуни инновацион муаммоларни ечишда умумлаштирилган услубларни эгаллаш, мутахассислик рефлексиясини ривожлан- тиришдан иборат. Муаммони ечиш йўлларини биргалиқда излаш жараѐнида яратилувчи инновацион фаолияти шакллантирилади, иштирокчилар ҳаракатлари талабалар томонидан ўзлаштирилади ва улар мутахассислик муаммоларини ечиш бўйича шахсий воситалари бўлиб қолади. Ўқитувчининг инновацион фаолиятга тайѐрлиги ташхиси тажриба ишларини бошлашдан аввал ва уларни якунлашдан сўнг қайд этилади. 6. Инновацион фаолиятга тайѐргарликни кўрсата оладиган қуйидаги кўрсаткичларни белгилаб олиш муҳимдир: инновацион фаолият зарурлигини тушуниб етиш; янгиликларни мактабга киритиш бўйича ижодий фаолиятини жалб этишга тайѐрлаш, инновациялар киритишга қаратилган ҳаракатлар натижа келтиришига ишониш; шахсий мақсадларни инновацион фаолиятлар билан мослиги, мувофиқлиги; ижодий муваффақиятсизликни енгишга тайѐрлиги; инновацион фаолиятнинг мутахассислик ва шахсий маданият билан уйғунлиги; илгариги тажрибаларини инновацион фаолият нуқтаи назаридан қабул қилиш, инновацион фаолиятнинг мутахассислик мустақиллигига таъсири; мутахассислик рефлексиясига қобилиятлилик. Инновацион фаолиятда эвристик услубларни эгаллаб олиш креативлик ривожланишига катта туртки беради, аммо ҳар доим ҳам ижодий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга кафолат бермайди. Креативликни ривожлантириш учун демократик муносабатлар чекланмаган муҳит ва ижодий шахсдан ибрат олишлари керак, Ўқитувчи креативлигини ривожланиши микромуҳит таъсири остида, сабаблар тизими ва шахсий хусусиятларни юзага келтиришдан иборат бўлади. Аммо педагогик амалиѐт давомида педагогик жамоа ва талабалар ўртасида кўпинча қарама-қарши муносабатлар ўрнатилади. Бўлажак ўқитувчилар ўртача ўқувчига қараб йўл тутиши, дастурларни бир шаклга келтирилиши, педагогик фаолиятни қаттиқ чегараланганлиги сабабли босим тазйиқини сезадилар. Талабаларнинг репродуктив ишлаш турларига қаршиликлари, уларнинг муаммоларга жуда таъсирчанлиги эса кўпинча ўжарлик деб баҳоланади. Кўпинча истеьдодли талабаларни ўқитувчилар уларнинг методик усулларини 57 қайтармаганликлари учун танқид қиладилар. Ўқитувчининг мутахассис бўлиб етшишида - талабалар ибрат оладиган мутахассис шахси катта рол ўйнайди. Креативликни ривожланиши учун балки муҳитнинг маьлум даражадаги қаршилиги ва истеъдодларни рағбатлантириш зарурдир. Инновацион фаолият рефлексив ташкил этувчилари шаклланганлигининг сифатини таҳлил қилиш мутахассисликка тайѐрлаш даврида талабаларда жараѐнларни таҳлил қилиш умумий услуби ҳақида билимлар тизимининг юзага келишини кўрсатди. Бўлажак ўқитувчилар инновацион фаолият тузилиши ва таркибини муваффақият билан кўрсатади, ажрата оладилар, болаларни ўқитиш ва тарбиялаш технологияси ѐки концепциясига айрим ўзгаришларни киритадилар. 7. Кейинчалик мужассамлашган материални болалар томонидан англаш билан боғлиқ бўлган аниқ шаклларига мурожаат қиламиз. Ўқитиш усуллари орасида биз ижодий изланишлар асосида тизимли муаммолар ечими, баҳс ва дидактик ўйинлар тизимини ажратиб оламиз. Санаб ўтилган методлардан алоҳида эътиборни дидактик ва образли ўқув ўйинларига қаратамиз. Улар мумкин қадар кўпроқ ижодий, касбий изланишлар вазиятини келтириб беради. Дидактик ўйинларнинг методик асослари уларнинг структурасида жойлашган ва у 2 босқични қамраб олган: 1. Мўлжаллаш — ўрганиладиган мавзуни таништирилиши, имитация ва унинг қоидалари характеристикаси, ўйини бутун жараѐнининг кўриниши. 2. Ўтказишга тайѐргарлик - сценарий ва унинг масалаларини, ҳолларини, унинг процедураларининг баѐни. Ўйинни ўтказишда унинг сценарийси катта аҳамият касб этади. Сценарий ўзига қуйидаги бўлимларни олади: ўйин шароитини тасвирлаш, ўйин атрибутлари, ўйин иштирокчилари ҳаракатининг ишлаб чиқилиши, ташкил этиш характеристикаси, ўйин иштирокчиларига методик кўрсатмалар тайѐрлаш. № Қобилиятлари Уларни ривожлантириш усуллари 1 Фойдали фикрлаш – турли хил ажойиб фикрларнинг генерацияси ва уларнинг уйғунлиги, ривожи. Иншо устида иш: ―Агар мен Ўзбекистон Республикаси таълим вазири бўлганимда эди мен .....‖ Ўқувчилар мавзуга турлича ѐндашиш усулларини ўйлайдилар. Берилган вазиятга қизиқишни орттириш учун |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling