Ииновацион педагогика тушунчаси


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/79
Sana03.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1672442
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   79
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

Мавзуни ҳимоялаш ўйини. Мавзу курсини ўзлаштиргандан 
сўнг уни ҳимоялаш уюштирилади. Ўқувчилар олдиндан муаммоли мавзу 
лойиҳасини тайѐрлашади. Бир пайтни ўзида уларни ҳимоялаш имкони 
ўйланади. Ўйин машғулотларда ўтказилади ва ўз ҳимояси ва ўзаро 
савол - жавоблардан ташкил топади. Саволларни оппонентлар беради. 
Жавоб беришда гуруҳнинг барча аъзолари иштирок этади. Фикрларни 
эркин, кенг ва чуқур ѐритишга имкон беради. Агарда жавоб бошқа 
гуруҳ аъзоларига тўғри келмаса, уларни муҳокама қилиш мумкин. 
Гуруҳ яхлитликда кетади. Баҳолаш раис бошчилигидаги мутахассис 
олим иштирокида амалга оширилади ва у бутун баҳс жараѐнини 
тушунтириб ўтади. 
«Образга кир» ўйини. Одатда бу ўйин тарих ѐки географиядан 
тарихий даврни кўрсатиб бериш зарур бўлганда тарихий уламоларнинг 
персонажи, характеристикасини кўрсатишда, уларни жамиятда тутган 
ижтимоий ўрнини, маданият қирраларини ўқитишда керак бўлади. 
Ўйинда икки гуруҳ қатнашади. Ўқитувчи муаммони айтади. 
Иштирокчилар деталларни аниқлаштириб, фикр айтишга киришадилар.
Ўйинни бу босқичининг мақсади иложи борича кўпроқ давр 
характеристкасини тузиш ва асосий ғояларни кўрсатиб ўтиш. Болалар 
ўзини қайси бир персонажга ўхшатишади ва вақт образига сингиб


62 
ўзини у ѐки бу тарихий жараѐнга киритишади. 
Бунда бир гуруҳ шахс аналогияларини танлаши мумкин
иккинчиси эса ечимлар бериши мумкин. Ўйин сўнгида ечим йўли 
таҳлил қилинади. Ғоялар умумлаштирилади, ижодий топилмалар 
белгиланади. 
“Ҳамкорлик” 
ўйини. 
Гуруҳ 
3-4 
та 
муаммоли 
«лабораторияларга» бўлинади. Оғзаки ўқув муаммоларини қўшилиши 
билан бирга ўқув ахборотларининг бир қисми хабар, таҳлил учун ва 
муаммоларни ечиш учун ҳамма қўшимча маълумотларни ўқувчилар 
ўқитувчиларга савол бериш орқали билиб оладилар. Жавоблар ҳар бир 
«лаборатория» аъзолари билан муҳокама этилади. Олинган ахборотни 
муҳокамасидан сўнг ўқувчилар қўйилган муаммоларга ечим қабул 
қилишади. Ҳар бир «лаборатория» вакили муаммоли топшириқни 
ечишда ўзининг вариантини таклиф этади. Ҳар бир гуруҳ ўз ечимини 
исботлайди. Шу тариқа ҳар бир гуруҳдан ҳамма хоҳловчилар иштирок 
этади. Бу йили сўнгида гуруҳлар ечими қўшимча форумда баҳоланади 
ва муҳокама этилади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling