Ииновацион педагогика тушунчаси


Билимларни ўзингиз баҳолашни биласизми?


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/79
Sana03.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1672442
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

 
 Билимларни ўзингиз баҳолашни биласизми? 
1. Мунозара иштирокчиларининг психологик ва бошқа 
хусусиятларини биласизми? 
2. Тортишув турлари ва кўринишлар хусусиятларини; 
3. Тортишув олиб боришнинг асосий усул ва қоидаларини; 
4 Музокаралар олиб боришнинг асосий усул ва қоидалари; 
5. Низоларни бартараф этиш асосий усул ва қоидаларини; 
6. Бошқа низоли вазиятларда ўзингизда юзага келадиган 
сифатларингизни, кучли ва кучсиз томонларингизни биласизми?
 
 Ўз маҳоратингизни баҳолашни биласизми?
1. Муайян бир тортишувни аниқлаб, турли кўринишда ташхис 
қила оласизми? 
2. Оқилона бир битимга келиша оласизми?
3. Ўзингиз душман шахслар билан ҳам муносабатда бўла 
оласизми? 
4. Жанжал чиқарувчи кишилар ҳаракатларини бартараф эта 
оласизми? 
5. Қарама-қарши томон мунозара олиб боришга қарши бўлса ҳам 
жанжални бартараф этиш учун мунозаралар олиб бора оласизми? 
6. Жанжал билан боғлиқ ҳодисалар ривожланишини олдиндан 
кўра билиб тахмин қила оласизми? 
Ўзингизни баҳолашга қодирмисиз? 
1. Жанжални бартараф қилишда мустақиллик ва эпчиллик 
кўрсата оласизми? 
2. Мулоқот ўрнатиб, одоб билан музокара олиб бора оласизми? 
3. Вазиятни тўғри баҳолаб, ҳодисалар ривожланишини тахмин 
қила оласизми? 
4. Жанжал кескин тус олган вақтда ҳам ахлоқий сифатларингизни 
кўрсатиб, сабр-тоқат қила оласизми? 
5. Жанжални бартараф этиш учун қарама-қарши тараф 
тортишувини ижобий ҳал этишга кизиқтира оласизми? 
6. Жанжал ривожланишида ўзгаришлар мумкинлигини кўра 
оласизми?
7. Ўзингизни баҳолашга қодирмисиз? Можарони бартараф
этишга тайѐргарлик ва билиш даражаси бўйича баллар сони 
тўпланади. 
Билиш, маҳорат ва қобилият ривожланиш даражалари қуйидаги 


81 
кўрсаткичлар орқали аниқланади:
жуда паст
6-12 
паст
13-14 
ўртача паст 
18-21 
ўртачадан озгина паст 
22-25 
ўртача 
26-30 
ўртачадан озгина юқори 
31-36 
юқори 
43-48
жуда юқори 
49-54 
Таққослаш, таҳлил асосида ўқитувчи билимдонлиги ривожланиши 
даражаси ҳақида хулоса чиқаради ва ўзини ривожлантириш дастурини 
белгилайди. Ўқитувчи инновацион фаолияти ташхиси муваффақиятли
бўлиши кўп жиҳатдан қуйидаги ҳусусиятларни баҳолашга боғлиқ 
бўлади: шахснинг иқтисодий йўналтирилганлиги. Текширишлар
натижалари инновацион фаолиятга тайѐргарлик муаммони шу тариқа 
кўриб чиқишга имкон беради: мутахассислик фаолиятини баҳолашдан 
аввал фақатгина бўлажак педагоглар умумий қобилиятлар ҳақида 
гапириш мумкин. Бунинг учун умумий қобилиятларни ташхис қилишда
аниқ бир стандартдан фойдаланиш мумкин. 
Ўқитувчининг инновацион фаолиятга тайѐрлиги - бу кўпроқ 
умумий қобилиятларни педагогик, ижодий коммуникатив, таълим 
муаммоларига кўчириш муаммосидир. Шу тариқа, ўқитувчи инновацион 
фаолиятини баҳолаш шахсни ва мутахассислик фаолиятини, яхлит 
ўрганиш самарали бўлади. 
1. Бўлажак ўқитувчининг инновацион фаолиятга тайѐргарлигини 
ташхис қилиш нима учун керак? 
2. Янгиликларни татбиқ этишни ташхис қилишнинг қандай 
йўлларини биласиз? 
3. Инновацион фаолиятни ташхис қилишнинг қандай босқичлари 
мавжуд? 
4. Ўз фаолиятини таҳлил қилишда тестларнинг ўрни нимада? 
5. Ўқитувчи креативлигини текширишда нималарга эътибор 
бериш зарур? 
6. Ижодий фаолиятни ўрганишга оид қандай методикаларни 
биласиз? 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling