Ижара хисоби Бажарди: Тухтабаева о текширди: Кучкаров Х режа


Download 0.52 Mb.
bet2/3
Sana09.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1759855
1   2   3
Bog'liq
Ijara xisobi Oltinoy

Ижара муомалалари хисоби
Ижарачи томонидан молиявий лизинг хисоби. Молиявий ижара, ижарачи балансининг активида - ижарага олинган воситалар, мажбуриятида эса - ижара мажбуриятларини хисобга олишни назарда тутади. Ижара муддатининг бошида капитализацияланган сумма, ижара объектининг бозордаги бахоси асосида аникланадиган минимал ижара туловларининг жорий дисконтланган кийматига тенг булиши керак. У ижара туловлар суммасидан саклаш сугурталаш ва соликларни тулаш харажатларини, яъни ижарани амалга ошириш буйича харажатларни чикариб ташлаш оркали хисобланади.
Минимал ижара туловларининг дисконтланган кийматини хисоблаганда, дисконтлашнинг хисобга олиш омили булиб, тахмин килинган фоиз ставкаси хисобланади, агар уни аниклаш мумкин булса; агар аниклаб булмаса алтернатив фоиз ставкаси кулланилади. Бу фоиз ставкаси ижарачи ушбу активларни сотиб олиш учун карзга олинган маблагларга туланадиган туловлар суммасига тенгдир.
Ижара туловларининг жорий (дисконтлашган) кийматининг хажми ижарачи балансининг активида курсатилиши лозим. Ижара буйича мажбуриятлар суммаси баланснинг “Мажбуриятлар” кисмида курсатилиши лозим: муддати бир йилгача булган жорий туловлар хажми - киска муддатли мажбуриятлар сифатида ва бир йилдан ортик булса - узок муддатли мажбуриятлар сифатида. Ижарага олинган мулк хакидаги маълумотхусусий активлар хакидаги маълумот билан комбинациялашган булиши мумкин, лекин иловада ижарага олинган мулкнинг киймати ва унинг амортизациясини курсатиш керак.
Куриб турибмизки, асосий воситалар ижарасининг капиталлашган киймати 500 000 сум.ни ташкил этади.
Ижара туловлари хисобот да молиявий тулов (фоизлар буйича харажатларлар ) ва мажбуриятларни камайтириш буйича туловларга (ижара келишуви буйича туловлар ) таксимланади.
Молиявий тулов ижара муддати давомидаги минимал ижара туловларининг суммаси ва бошлангич ёзилган мажбурият суммаларининг фаркидан иборатдир. Молиявий тулов ижара муддати мобайнида даврлар буйича шундай таксимланадики, хар бир давр мажбуриятлар колдикгига нисбатан доимий ставка сакланиши керак. Ижарага олинган мулкнинг амортизацияси унга булган эгалик килиш хукуки утказилган пайтда аникланади. Агар эгалик килиш хукуки ижарачиги ижара муддати тугагандан кейин утса еки бу кузда тутилган булса, амортизацияни хисоблаш учун давр булиб, активнинг фойдали иш фаолияти муддати хисобланади. Агар эгалик килигш хукуки уитказилмаса, амортизацияни хисоблаш учун давр булиб, куйидаги 2 даврдан энг кискаси : ижара муддати еки активнинг фойдали иш фаолияти муддати хисобланади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling