23/26
ибодат қиламиз, сенга намоз ўқиймиз, сенга сажда қиламиз,
сен томон
ҳаракатланамиз ва шошиламиз, сенинг раҳматингдан умид қиламиз, сенинг
азобингдан қўрқамиз. Албатта сенинг азобинг кофирларга ёпишгувчидир!».
«Азон» дуоси будир:
«Аллоҳумма, робба ҳазиҳи-д-даъвати-т-томмати, ва-с-солати-л-қоимати! Оти
Муҳаммадан ал-василата ва-л-фазилата ва-д-даражата-л-олията-р-рафиъата! Ва
абъасҳу Мақоман Маҳмудан аллазий ваъадтаҳу! Ва-рзуқна шафоатаҳу явма-л-
қиёмата! Иннака ла тухлифу-л-миъад. Би-роҳматика, ё арҳам ар-роҳимин!» – «Эй,
Аллоҳ! Ушбу мукаммал чақириқнинг ва барпо бўлган намознинг парвардигори!
Муҳаммадга василани, фазилатни, баланд, олий даражани бергин.
Унга ваъда
қилганинг Маҳмуд мақомини етказ. Қиёмат кунида унинг шафоиатидан бизни
ризқлантиргин. Албатта сен ваъдангга хилоф қилмайдиган Зотсан.
Сенинг
раҳматинг ила эй раҳмлиларнинг раҳмлироғи!».
«Таровеҳ» тасбиҳи будир:
«Субҳона зи-л-мулки ва-л-малакут. Субҳона зи-л-иззати ва-л-азамати ва-л-қудрати
ва-л-кибриёи ва-л-жабарут. Субҳона-л-малики-л-ҳаййиллазий ло йанаму ва ла
йамут. Суббуҳун қуддусун, роббу-л-малоикати ва-р-Руҳ. Ла илоҳа иллаллоҳу
настағфируллоҳ. Насъалука-л-жанната ва наъузу бика мин ан-нор. Би-роҳматика, ё
арҳам ар-роҳимин!» – «Мулк ва маънавий мулклар соҳиби Пок зотдир. Иззат,
улуғлик, қудрат, юксаклик ва буюклик соҳиби Пок Зотдир. Ўлмайдиган ва
ухламайдиган доим тирик Подшоҳ Пок Зотдир. У Пок ва Муқаддас Зотдир. Руҳ
(Жаброил) ва фаришталарнинг парвардигоридир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳга
истиғфор айтамиз. Жаннатни сўраймиз, дўзахдан Сендан паноҳ сўраймиз. Сенинг
раҳматинг ила эй раҳмлиларнинг раҳмлироғи!».
Do'stlaringiz bilan baham: