Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/53
Sana04.11.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1747440
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53
Ижтимоий билиш бу жамият, ижтимоий – маданий, жараёнлар, 
ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий тизимлар, хоссалар ва 
қонуниятлар ҳақидаги тасаввурлар, ғоялар ва таълимотларни ишлаб чиқариш 
жабҳаси ва мажмуасидир. Ўз навбатида ижтимоий билиш кундалик ҳаёт 
тажрибасини одамлар онгида умумлаштириш, мафкуравий тизимларни 
яратиш, иижтимоий- гуманитар тадқиқотлар ўтказиш жараёнида шаклланади. 
Одатда ижтимоий билиш тушунчаси икки маънода қўлланилади: 
Биринчидан, жамият томонидан бизни ўраб турган оламни билиш, 
иккинчидан, жамиятни билиш деган маънони англатади. Биз иккинчи 
маънодаги ижтимоий-билиш ҳақида фикр юритамиз. 
Аввало, эътиборни ижтимоий борлиқни билиш билан бошқа 
объектларни билиш ўртасидаги муҳим тафовутларга қаратиш мақсадга 
мувофиқдир. 
1.Ижтимоий билиш илмий билишнинг энг мураккаб шаклларидан бири 
бўлиб ижтимоий ривожланишнинг энг юқори шаклини экс эттиради. 
Ижтимоий ҳодиса ва жараёнларнинг асосий моҳияти шундаки, ноорганик ва 
органик табиатни тадқиқ этиш жараёнида улар ўртасидаги ўзаро 
муносабат қонунлари аниқланади. 
2.Ижтимоий билиш жамият ҳаётининг моддий ( иқтисодий ) томони 
билан идеал ва маънавий томонларини узвий боғлиқликда ўрганишни 
тақозо этади. Бу муносабатлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, 
табиатдаги алоқаларга нисбатан мураккаб, кўп тармоқли ва ички қарама-
қаршиликларга эга. 
3. Жамиятни билиш ҳам объектив, ҳам субъектив характерга эга: 
яъни кишилар ўз тарихини ўзлари яратадилар ва уларни ўрганадилар. 
Объект ва субъектнинг бундай ўхшашлигидан келиб чиқиб, уларни 
бир хилда баҳолаб бўлмайди. Бир томондан, бу ижтимоий аҳамиятга 
эгадир. Жамиятда бўлиб турадиган воқеалар уни ўрганаётган субъектга 
тааллуқли ва тааллуқли бўлмаганлиги бу жараёнлар моҳиятини 
чуқурроқ ва тўғри билишга ёрдам беради. Иккинчи томондан, субъектив 
билиш жараёни турлича бўлади: баъзан субъектнинг иродаси, 
қизиқишлари, мақсадлари объектга ниҳоятда қарама- қарши бўлади. 
Натижада тарихий жараёнлар ва уларни билишга субъективизм 
элементлари намоён бўлади. Шу ўринда қуйидаги машҳур ҳикматни 
эслайлик: агар пифагор теоремалари инсонларнинг жуда муҳим шахсий 


57 
манфаатларига зид бўлганида, улар бу теоремаларни рад қилган бўлар 
эдилар. 
Ижтимоий билишда кескин бирёқламаликдан қочиш ниҳоятда 
зарурдир. Бу айниқса табиий-илмий ёндашувни ижтимоий ҳодисаларни 
ўрганишга тўла татбиқ этишда намоён бўлади ( Т. Парсонснинг 
«ҳаракат» концепцияси, Я. Моренонинг социометриялари ва бошқалар). 
Психологиядаги бундай йўналиш кўп жиҳатдан физика, кимё, биология, 
кибернетика фанларининг ютуқлари билан боғлиқдир. 
Ижтимоий 
билишдаги 
бирёқламаликлардан 
яна 
бири, бу 
табииётшуносликнинг билиш методларини жамиятшуносликда ҳам 
қўллаш мумкинлигини рад этишдир. Албатта, конкрет методлар бир-биридан 
ҳақиқатан ҳам фарқ қилади: масалан, тарихий тадқиқот методи ўз 
ичига: тарихий фактларни қайд қилиш ва локализация қилиш, шахснинг 
идентификация қилиш методикаси сингари компонентларни олади. Лекин 
конкрет методларнинг ўзига хослигини мутлақлаштириш хатодир: хусусий 
методларда бир-бирини тўлдириш ҳоллари учрайди. Биология ўзига хос 
методлар билан социология, психология методларидан, ижтимоий 
антропология биология методларидан фойдаланади ва ниҳоят ҳамма табиий 
ва ижтимоий фанлар қандай тадқиқот олиб боришидан қатъи назар ягона 
фалсафий методга таянадилар. 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling