Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули


Download 1.58 Mb.
bet12/35
Sana07.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1081880
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА

Ижтимоий интеллект. Интеллект (лот. интеллектус – билиш, тушуниш, фаросат) ижтимоий субъектларни билиши ва тафаккурини ифодалайдиган тушунчадир. Ижтимоий интеллект олдинги фалсафий ва назарий тафаккурда бир неча атамаларда ифодаланган: носфера, Попперни «учинчи олами», «ижтимоий онг» ва бошқалар. Жамиятдаги ўзгаришлар ва янгиланишлар олдин ижтимоий ақл доирасида белгиланади, дастурга айланади, ижод этилади.
Ижтимоий интеллектни фаоллиги ва ижодкорлиги ижтимоий тузум ва вазиятга боғлиқдир. Анъанавий жамиятларда ижтимоий интеллектни фаоллиги ва ижодкорлиги юқори даражада бўлмайди. Индустриал жамият индивидуал ва ижтимоий интеллект ишлаб чиқарувчи кучга айлантиради.
Индивидуал интеллект ижод этади, яратади, ижтимоий интеллект яратилган маънавий қадриятни кўпайтиради, тарқатади, ишлаб чиқаради ва ҳаётга татбиқ этади, ижтимоий бошқариш ва назорат қилиш ишларини амалга оширади. Буларни интеллектни ўзи қилмайди, балки интеллекга эга бўлган инсон ва гуруҳлар амалга оширади. Ижтимоий интеллект аслида ижтимоий субъектни ҳислатидир.
Интеллектлар мажмуаси маълум ижтимоий табақалардан ҳосил бўлади: олимлар, ижодкорлар, мухандислар, бошқарувчилар ва ҳакозолар. Булар ноосферани ижодкор қатламини ташкил қилади (когнитиолотин билиш). Ижтимоий интеллектни ифода қилиш учун охирги вақтларда «ижтимоий когнитиология» тушунчасидан кенг фойдаланмоқдалар.
Ижтимоий тушуниш. Мазкур фаолиятда «қонунлар – анъаналар» муҳим роль ўйнайди, улар бир–бирига нисбатан кўпинча қарама – қаршидир. Бу қонунлар тўпламлари кўплаб турли–туман ноаниқликларни юзага келтиради. Ҳудди шунинг учун ҳам уларни таҳлил қилишдан қандайдир бир қийматли ҳулосалар (тушунтиришлар ва башоратлар) кутиш қийин. Ҳолбуки, табиий ва техникавий фанлар соҳаларида буни кутиш мумкин бўларди.
- Ижтимоий тушунтиришда коллектив психологияга ҳам, индивидуал психологияга ҳам тегишли бўлган психологик маълумотларга таянмоқ муҳим аҳамиятга эга, чунки М.Блокнинг таъкидлашича, ҳатто «Ижтимоий бир жинслилик ҳам унчалик мутлоқ кучли эмас, чунки ундан баъзи индивидуумлар ёки кичик гуруҳлар четга чиқишлари мумкин». Бундан ташқари, агар борди – ю, биз бирор одамнинг ҳаракатлари ғайриодатий эканини кўрсата олганимиз тақдирида ҳам, бу деган сўз унинг маъносизлигини кўрсатдик дегани эмас.
- Ижтимоий тушунтиришда одатда бирор ижтимоий ҳодисанинг келиб чиқиши (манбалари), пайдо бўлиш шароитлари ва генезиси билан боғлиқ генетик компонент мавжуд бўлади. Бу ерда бир ҳатар мавжуд – яъни келиб чиқиш манбаларини тушунтиришни ҳодисанинг ўзини тушунтириш деб қабул қилиш хатари бор. Масалан, чала билимли этимологларда шундай хатолар учраб туради: улар сўзнинг замонавий маъносини талқин қилар эканлар сўзнинг ўзлари билган энг қадимий маъноларидан бирини аниқлаб, «ҳамма нарсани» тушунтирдик деб ўйлайдилар, ҳолбуки масаланинг моҳияти қандай қилиб «маъно ўзгаришини» содир бўлганини аниқлашдир.
Ижтимоий билиш жараёнида планетар онгнинг зарурлиги ҳам баъзи адабиётларда алоҳида қайд этилмоқда. Чунки, планеталараро онгнинг шаклланиши ўзига хос хусусиятларга эгадир. Дарҳақиқат, миллий муаммолар миллий ўзликни англашда ўз аксини топганидек, XXI асрнинг глобал муаммолар системаси умумпланетавий ўз-ўзини англашда ўз ифодасини топади.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling