Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Download 1.58 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий–гуманитар билиш.
Ижтимоий–табиий билимлар. Булар янги типдаги билимлар бўлиб, жамият–табиат тизими доирасида амал қиладиган жараёнлар, хоссалар ва қонуниятлар ҳақидаги тушунчалар, ғоя ва қарашлардан иборатдир.
Ижтимоий–табиий билимлар табиий жараёнлар ва хоссалар ижтимоий ҳаётни асоси ва омили эканлиги аниқланади, жонсиз ва жонли табиатда мавжуд бўлган қонуниятлар, хоссалар, структура ва функциялар инсон ҳаёти, жамият тараққиётига қандай таъсир қилишлари инъикос этилади. Ҳозирги пайтда космик ва экологик омилларни инсоният тараққиётига катта таъсир кўрсатиши боис ижтимоий-табиий билимларни роли ва аҳамияти ортиб бормоқда. Ижтимоий–фалсафий билишда жамиятни моҳияти, тараққиёт қонунлари олам, борлиқ, инсон, ҳаёт маъноси, қадриятлар муаммолари билан боғланган ҳолда тавсифланади. Ижтимоий–гуманитар билиш. Бу йўналиш инсон ва жамият ўртасидаги алоқадорлик ва муносабатларни ўрганиш доирасида шаклланган. Бунга масалан, ижтимоий психология, педагогика, тилшунослик кабилар киради. Шундай қилиб, ижтимоий билиш доимо юксалаётган, мураккаблашаётган, фанлар дифференциацияси ва интеграцияси жараёнларидан таъсирланаётган жабҳа бўлиб, у табииёт, фалсафа ва инсоншунослик билимлар билн узвий алоқа боғлаган ҳолда ривожланиб бормоқда. Ижтимоий билишда структура авваломбор, эмпирик ва назарий билимлар даражасида намоён бўлади. Назарий даражада ижтимоий ҳодисаларни моҳияти, қонуниятлари ўрганилади. Эмпирик даражада ижтимоий тизим ва ҳодисаларни ташқи томонлари тасвирланади, хусусиятлари қайд қилинади. Бу даражада зарур фактологик билимлар (маълумотлар) олинади. Олинган маълумотлар ва билимларни умумлаштириш назарий даражада содир бўлади. Инсон ўрганаётган объектни доимий ва у бўйсунадиган қонуниятларни очиб олгач, уларнинг хусусиятларини тушунтиришга, билимларни мантиқ нуқтаи назарда асослашга киришади, билимларни бир бутун, яхлит тизимга айлантиради. Бунда предмет ҳақида ҳосил қилинган чуқур билим, уни тизими назарияга айланади. Эмпирик билиш даражасида инсон, тадқиқотчи билиш объекти билан бевосита алоқада бўлади, шу боис, бирламчи фактларни, фактлар тафсилоти бўлган маълумотлар йиғади. Масалан, тарихий билишда ҳужжатлар ва архивларни таҳлил қилиш, уларни қайд қилиш жараёнида эмпирик (конкрет - ҳиссий) тафсилот, бирламчи ахборот пайдо бўлади. Назарий билимларнинг юқори кўрсаткичлари, мавҳумлаштиришнинг юқори босқичларга кўтариши эмпирик билимларнинг муҳим ва зарурлигини алоҳида таъкидлайди. Шу ҳолат жамиятни ўрганишга ҳам тааллуқлидир. Кузатиш ижтимоий билишнинг эмпирик босқичидаги биринчи ва зарурий жараён ҳисобланади. Бу аслида ҳар қандай илмий билишнинг муҳим шартидир. Ҳар бир илмий кузатиш ноилмий кузатишдан қуйилган, муаммо ва вазифаларни ҳал этиш билан фарқланади. Ижтимоий фалсафа кузатишнинг ўзига хос томонларидан бири четдан кузатиш усулидир. Бу усул табиий фанларда ҳам қўлланилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамиятшуносликда – жонли объектларни билиш, ўрганиш ҳақида сўз боради. Масалан, юлдузларни кузатишни олиб қарасак, улар кузатувчиларнинг мақсадларига эришмоғи учун ҳалал бермайди, чунки юлдузлар асрлар мобайнида ўзгармас бўлиб келган. Бироқ жамиятда бундай эмас: у муттасал ўзгариб туради. Одатда, ўрганилаётган объект тадқиқотчига қаршилик кўрсатади, бу эса кузатишнинг бошиданоқ бирор натижа олишга халақит беради ёки кузатишнинг ўрталарига келганда тадқиқот бузилиши ёки кутилмаганлиги туфайли олинган натижаларнинг таҳлили ўзгариб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам социологияда, тарихда, ижтимоий психологияда «биргаликда кузатиш» (ички кузатиш) усулининг афзалликлари алоҳида қайд этилади. Актив ва пассив кузатиш усуллари мавжуд. Биринчи усулда кузатувчи меҳнат жамоаси диний жамоага, ишчилар бригадасига ва ҳоказоларга асло сездирмаган ҳолда қўшилиб олади. Бундай қўшилиш яхши натижалар беради, чунки ўрганилаётган объект ўзини тадқиқотчидан олиб қочмайди, кузатувчига қаршилик кўрсатмайди. Пассив биргаликдаги кузатишда субъект ва объект ўртасида бир-бирини яхши тушуниш талаб этилади. Бунинг учун тадқиқотчи томонидан ҳеч қандай зарар етмаслигини тушунтириш талаб этилади. Тадқиқотчи ўзини қизиқтираётган ижтимоий ҳаётнинг параметрлари ва индикаторларини ўлчашга қурби етмаганлиги учун статистик маьлумотларга мурожаат қилишга мажбур бўлади. Бу тадқиқотчидан жуда катта эҳтиёткорликни талаб этади. Статистика тўғрисида шундай афоризм мавжуд: «Ёлғоннинг уч тури бор: оддий ёлғон, жирканч ёлғон ва статистика». Бу ерда гап статистика фани тўғрисида эмас, балки айрим мамлакатлар сиёсий доираларининг манфаатлари билан боғлиқ статистика тўғрисида айтилган. Билиш кузатишдан, фактларни қайд қилишдан бошланади. Фактлар билишни тагкўрсисидир, «илмни нафас олиш ҳавосидир». Шу билан бирга, инсон «тоза», «мутлақ», «соф», факт билан иш кўрмайди. Фактни излаш, қайд қилиш, баҳо бериш, хулоса чиқариш ғоя, назарий тасаввурлар, умумий хулосалар асосида йўналтирилган бўлади. Демак, билиш факти назарий ғоя билан суғорилган бўлади. Ижтимоий билишни салоҳияти фактларни ҳақиқий маъносига кириб бориш, якка ва айрим ҳодисани орқасидаги умумийликни англаши билан белгиланади. Инсон фактларни маълум тасаввур, ғоя ёки таълимот нуқтаи назарда туриб тафсилотини беради. Шундай бўлсада фактлар ижтимоий билиш, умуман илмий билишни фундаментини ташкил қилади. Фактларни изоҳлаш ва тушунтириш жараёнида гипотеза ёки дастлабки ғоя тасдиқланади, назария туғилади. Бошқача бўлиши ҳам мумкин. Янги фактларни мавжуд назария асосида тушунтириб бериш имконияти бўлмаслиги мумкин. Бунда мавжуд назария ўз ўрнини янги назарияга бўшатиб беради. Ижтимоий билишни илмий шакли назарий билиш эса илмий услубларга таянади. Демак, билишни яна бир структуравий даражаси ёки унсурини усул ташкил қилади. Усул билиш, баҳолаш, хулоса чиқариш учун зарур асос ва восита ролини ўйнайди. Ижтимоий билишда факт, усул ва назарияни боғлайдиган механизм ижодиёт, ижодий тафаккурдир. Ижтимоий билишни фалсафий масалаларидан бири шундай бир саволда ифодаланади: ижтимоий ҳодисаларни билишда ҳаммани ишончини қозонадиган ёки, бошқача қилиб айтганда, объектив ҳақиқатни бўлиши мумкин-ми? Ижтимоий билишда объектни инъикос қилиш ва унга баҳо бериш бирлашади? Ижтимоий билиш соҳиби фактларни, кузатиш жараёнида олган маълумотларни шундайгина қайд қилмайди, балки уларни маълум ғоя ёки тасаввур нуқтаи назарда туриб таҳлил қилади, умумлаштиради, фактга ёки ҳодисага баҳо беради. Масалани бошқа томони ҳам бор. Бирор нарса ҳақидаги билимни ҳақиқат (яъни билимда ҳақиқат бор) деб белгилаш учун билимга эга бўлиш керак. Билимни ҳақиқатлилигини текшириш унинг объектга мувофиқлигини аниқлаш демакдир. Шу аниқлаш учун билим керак-ми, йўқ-ми? Демак, ҳақиқатни аниқлаш учун ҳақиқат мезони бўлиш зарур. Ҳақиқат мезони бирон – бир ғоя, таълимот, қарашнинг чинлиги ёки ёлғонлигини аниқлаш, текшириш воситасидир. Ҳақиқат мезонлари қаторига файласуфлар мантиқий исботланганлик, объективлик ва амалиётни (практикани) киритдилар. Ижтимоий билиш жараёнида ҳақиқат ва унинг мезонларини аниқлашда ижтимоий эксперимент ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Шу маънода ижтимоий экспериментнинг қуйидаги хусусиятлари алоҳида қайд этилади: 1. Ижтимоий эксперимент ўзининг аниқ натижаларига эга. Физика, химия, биология фанларидаги экспериментлар турли даврларда турли мамлакатларда такрорланиши мумкин, чунки табиатнинг ривожланиши қонуниятлари, ишлаб чиқариш муносабатлари шаклига ҳам, типига ҳам, миллий ва тарихий ўзига хосликка ҳам боғлиқ эмас. Ижтимоий экспериментлар иқтисодни қайта қуришга, миллий давлат тизими, таълим ва тарбия тизимига қаратилган бўлиб, улар турли тарихий даврларда турлича бўлиб қолмай, балки бутунлай қарама-қарши натижаларни бериши мумкин. 2. Ижтимоий эксперимент объекти барча социумлар таъсиридан ва экспериментдан ташқаридаги объектлардан озроқ миқдорда ҳимояланади. Бу ерда ишончли ҳимояловчи асбоблар бўлган вакуум насослари, ҳимоя экранларини қўллаш яхши натижалар бермаслиги мумкин. Булар жисмоний экспериментларда қўлланилади. Бундан келиб чиқадики, ижтимоий эксперимент, фан тили билан айтганда, соф шароитсизликка учраши шундай ҳолатларга боғлиқдир. Мисол учун Ш. Фурье ва унинг тарафдорлари томонидан олиб борган тадқиқотларни кўрсак, бу ўзига хос идеал ва гармоник жамиятни барпо этиш эди: Р. Оуэн тадқиқотидаги кооперативлар барпо этиш, Англия ва Америка коммуналарини ташкил этиш ва ҳоказо тадқиқот натижалари умуман ўйлаб кўрилмаган. Ижтимоий экспериментда техника хавфсизлигини таъминлашга жуда -катта талаблар қўйилади. Ҳозирги вақтда ижтимоий экспериментлар ва илмий экспериментлар ўртасидаги чегара камая бошлади, лекин у ҳали сақланмоқда. Ҳозир гап ҳар куни ҳар соатда одамларга таъсир қиладиган, уларнинг жисмоний ва психологик соғликларига таъсир қиладиган экспериментлар ҳақида кетмоқда. Эксперимент вақтида озгина нарсаларнинг ҳам тўғри ташкил қилинмаслиги одамларга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай эксперимент ташкилотчиларининг фаолиятини оқлаб бўлмайди. Эксперимент бошланмасдан олдин инсонпарварлик ғояси унинг дастурига киритилиши шарт. З.Ижтимоий эксперимент лойиҳавий билимлар олиш учун ўтказилади. Бу эксперимент икки вазифани ўз ичига олади: ўрганувчи ва амалий. Айтайлик, академик И. П. Павлов ва унинг шогирдлари итлар ва маймунларда ўтказган тажрибаларида олий нерв фаолиятидаги физиологик ўзгаришларни билиш орқали илмий назарияни яратишган эди. Шунга қарамай экспериментлар амалий мақсадда ҳам ишлатилиши мумкин эди. Инсонлар устида тажриба ўтказиш қанчалик яхши истиқболга эга бўлишига қарамай ғайриинсонийдир. Ижтимоий экспериментнинг асосий вазифаси бу жамоа фаолиятини жонлаштиришдир. У ҳолда экспериментнинг назарий аҳамияти нимада? Биринчидан, ижтимоий эксперимент катта назарий далилга эга бўлиши керак. Агар далил бўлмаса, ижтимоий эксперимент илмий бўлмайди. Иккинчидан, унинг натижалари, албатта бошқа фанлар ва унга яқин бўлган фанлар ( медицина ва архитектура) билан ҳисобга олиниши керак, лекин бунда назарияни тасдиқлаш, ундан ўзиб кетиш экспериментнинг мақсадига айланмайди. Билиш жараёнида ижтимоий башорат масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бизга маълумки, инсон ўзининг аниқ мақсадга йўналтирилган фаолияти орқали тарих зарварақларини яратади. У ҳар доим келажакни билишга интилади. Уни мамалакатнинг тақдири қизиқтириши ёки қизиқтирмаслиги мумкин. Бироқ информацион-компьютер даврига келиб унинг қандай бўлиши деярли барчани қизиқтирмоқда. Шу билан бирга инсоният хаётининг хавф остида қолганлиги ҳеч кимни ўйлантирмайди. Бундай қизиқиш футурологик портлашга олиб келади. Файласуфлар, социологлар, иқтисодчилар, тарихчилар, келажакни кенг миқёсда ўрганишга ҳаракат қилмоқдалар, улар 2000 йил муаммоларидан тортиб то кейинги. миллион йил ичида инсониятнинг ҳаёт ёки ҳаёт бўлмаслиги масалаларигача ўрганмоқдалар. Башоратнинг моҳиятини кўпроқ XX асрнинг буюк физиологларидан бири бўлган П. К. Анохин очган. У башоратни ҳаққониятнинг вақтдан илгари акс этиши сифатида таърифлаган. Анохиннинг назариясида «вақтдан илгари инъикос этиш» ҳақида гап боради. Бу қўзғалиш барча биологик оламга, ҳайвонларгагина эмас, балки ўсимликларга ҳам хосдир. Тирик организм олдиндан кўра билиш қобилиятига эга. Инсон башорат қилиш жараёнида йўқ объектга, кузатиш мумкин бўлмаган объектга, хаттоки, ҳаёти давомида учрамаган объектларга дуч келади. Шундай қилиб, ижтимоий башоратнинг моҳиятини тушунтириш анча қийиндир. Ҳозирги пайтда башоратга ижтимоий амалиёт мабойнида ривожланган инсон онгига хос хусусият сифатида қаралмоқда. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, олдиндан кўра билиш индивидуал башоратда эмперик малакага асосланганлигига қарамасдан инсон фактологик маълумотлардан озод бўла олмайди. Бу - жамиятнинг инсон онгига таъсиридир. Ижтимоий башоратнинг табиати илмий башоратнинг тузилишида яққол кўринади. Илмий башорат ҳеч қандай мистикага асосланмайди. Бизни қизиқтираётган ҳодиса, жараён ва тенденцияларнинг кейинги ривожланиши ҳали ўрганилмаган, лекин аниқ билимларга таянади. Шу ўринда илмий башоратнинг каромат қилишдан принципиал фарқларини айтиб ўтиш жоиздир. Олдиндан айтиб бериш реал борлиққа таянади. Илмий башорат келажакни мутлақ ва тўлиқ билишга даъво қилмайди: Келажакни айтиб бериш ва утопия ( хом хаёлликлар) нинг хатолигини илмий далиллар ва мулоҳазалар билан исботлаб бўлмайди, чунки у бир-бирига боғлиқдир. Башоратларни эса илмий- назарий мулоҳазалар ёрдамида текшириб кўриш мумкин. Бу эса уларнинг тўғрилигини исботлаши ёки исботламаслиги мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиздек, илмий башорат билимларининг эҳтимоллигидир. Унинг тўғрилик даражаси келажакни олдиндан айтиб беришнинг қандайлигига боғлиқ, яқин келажакни олдиндан айтиб бериш (биздан 20 - 30 йил олдинги давр), образи, (кейинги 100 йилликдан кейинги даврлар). Бу билимларнинг қайси даражада йўналганлигига қараб ишончли асос топиш осон. 1-ҳолатда ишончли прогнозлар бўлиши мумкин. 2- ҳолатда билимлар ҳақиқатдан устун келади. Улар бўлмаган индукцияга асосланган. 3-сида биз жуда катта фаразларга ( гипотезаларга) дуч келамиз. Иккинчидан, олдиндан кўра билиш даражаси билимларга қай даражада таянганлиги билан боғлиқ. Учинчидан, олдиндан кўра билиш ишончлилик даражасига прогноз қилинаётган жамият ҳолатини ва унинг алоҳида компонентлари мураккаблигини ҳисобга олиш билан боғлиқ. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling