Жамиятнинг ижтимоий соҳаси фалсафаси
Режа
Ижтимоийликнинг моҳияти
Жамиятнинг ижтимоий структураси
Ўзбекистон жамиятнинг ижтимоий тўзилмасидаги ўзгаришлар
Мавзунинг мақсади:
Таълимий мақсад: Ижтимоийлик тушунчасининг моҳияти жамиятнинг ижтимоий соҳаси тўғрисида билим бериш.
Ривожлантирувчи мақсад: Жамиятнинг ижтимоий тузилиши шарҳлаш.
Тарбиявий мақсад: Мустақил Ўзбекистонимизда ўтказилаётган ижтимоий ислоҳотлардан мақсад инсон ва унинг фаронвон ҳаёти эканлиги.
Таянч иборалар: индивиднинг ижтимоийлашуви, сотсиум, демографик структура, «аҳоли ўсишининг абадий қонуни», ижтимоий-синфий структура, этник ва конфессиявий структура, ижтимоий-синфий структура, стратификатсиявий ёндашув.
Ижтимоийликнинг моҳияти
Этимологик нуқтаи назардан «ижтимоий» деган сўз «жамият» атамаси билан синонимдир. У кенг маънода «жамиятнинг ижтимоий соҳаси»ни белгилайди. Шу жиҳатдан жамиятнинг ҳамма соҳалар – иқтисодий, сиёсий, маънавий соҳалари ижтимоий соҳалар дейилади. Бироқ шу билан бирга жамиятнинг алоҳида ижтимоий соҳаси бўлиб, у – ҳар хил ижтимоий гуруҳлар, турли даражада уюшган элатлар (ижтимоий қатлам, стратегия, этнослар, ижтимоий демокрафик гуруҳлар, алоҳида жамоалар ва бошқалар) ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Ижтимоий муносабатларнинг хусусиятлари шундаки, улар жамиятнинг ҳамма соҳаларига кириб борган. Уларни фақат иқтисодий, сиёсий ёки маънавий муносабатлар, деб ажратиш мумкин эмас.
Шуни айтиш мумкинки, ижтимоий соҳанинг асосини индивиднинг ижтимоийлашуви ташкил қилади, яъни бунга унинг меъёрлар, қадриятлар, намунали хулқ кўрсатмаларини бажариши киради. Агар иқтисодий ва маънавий соҳаларда индивид моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқарувчи ва эҳтиёжларни таъминловчи бўлса, сиёсий соҳада сиёсатнинг объекти ва субъекти бўлса, ижтимоий соҳада эса ижтимоий индивиддир, яъни у сотсиумнинг (жамиятнинг) аъзосидир. Индивид сотсиумга турли гуруҳ ва бирлашмалар орқали аъзо бўлгани учун турли гуруҳ ва бирлашмаларнинг фаолияти ижтимоий соҳанинг асосий мазмунини ташкил қилади. Ижтимоий бирлашмалар ва гуруҳлар жамиятнинг ижтимоий тўзилишини (структурасини) ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |