Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни


Download 1.04 Mb.
bet5/31
Sana20.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1215179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа.кирилл

Табиат ва жамият


Режа:

  1. Табиат ва унинг жамият тараққиётидаги роли

  2. Географик дитерминизм

  3. Табиийлик ва ижтимоийлик

  4. Табиийлик ва ижтимоийликнинг ўзаро таъсири

  5. Ноосфера консепсияси.



Мавзунинг мақсади:


Таълимий мақсад: Талабаларнинг табиат, унинг тузилиши ва ривожланиши тўғрисидаги билимларини ривожлантириш.
Ривожлантирувчи мақсад: Уларга табиат ва жамят, уларнинг ўзаро алоқаси, ердаги ҳаёт ва биосотсиал эволютсия ҳақида тушунча бериш.
Тарбиявий мақсад: Табиатни фалсафий тушунишнинг аҳамияти ва экологик тарбиянинг муҳимлигини тушунтириш.
Таянч иборалар: Географик детерминизм, сотсиоантропоген фактор, географик муҳит, биогеосфера, геобиосфера, абиотик ва биотик фактор, ноосфера, ко-еволюсия.

«Табиат» тушунчасини анъанавий равишда кенг ва тор маънода талқин этиш мумкин. Биринчи ҳолда бу тушунча бизни ўраб турган жамики борлиқни, бутун дунёни унинг барча воқеа ва ҳодисалари билан: «чексиз ўзгармас материк бўлаклардан тортиб космик тизим ва ҳайвонот олами ҳамда ижтимоий ҳаётни» ўзига қамраб олади. Албатта, бундай тушунишда жамият ва табиатни бир-бирига қарама-қарши қўйиш мантиқан нотўғри. Агар табиат барча борлиқни, воқеликни ўзига қамраб олса, унда инсон ҳам, жамият ҳам табиатнинг бир бўлаги ҳисобланади.


Агар биз «табиат тушунчасини» тор маънода, яъни борлиқ, бутун дунё маъносида эмас балки инсон ва жамиятни ўраб турган табиий географик ҳодиса сифатида талқин қилсак унда бу тушунча бутунлай бошқа маъно касб этади. Бу ҳолда табиат деганда инсон яшаши учун яратилган жамиятдан ташқари мавжуд бутун моддий дунё тушунилади1. Бу табиий шароитлар ўзига қуйидаги компонентларни олади: 1) иқлим; 2) жойнинг тўзилиши; 3) ернинг ҳосилдорлик даражаси; 4) ўсимлик ва ҳайвонлар; 5) фойдали қазилмалар ва бошқа хом ашё манбаларининг мавжудлиги; 6) сув ресурслари ва бошқалар.
Ижтимоий тараққиётда жамиятни ўраб турган табиий борлиқнинг аҳамияти ва моҳиятининг муҳимлиги файласуфлар томонидан аллақачон исботлаб берилган. Жамият ҳаётида табиатнинг роли ҳақида Лао-сзи, Конфусий, Демокрит, Гиппократ, Платон, Аристотел, Форобий, Ибн Сина, Ибн Халдун, Жан Боден ва бошқа файласуфлар жуда кўп гапирганлар ва ёзганлар. Лао-сзи ёзган эди: «Инсон учун намуна – ердир. Ер учун намуна – осмондир. Осмон учун намуна – йўлдир (Дао)». Йўл учун (Дао) намуна ўз-ўзидан рўй берувчи табиийлик»2 Жан Боден таъкидлашича, хусусан, жамият инсон хоҳишидан ташқарида табиий равишда табиат қонунларига бўйсунган ҳолда шаклланади ва ривожланади.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling