Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 117 Kb.
bet2/6
Sana23.01.2023
Hajmi117 Kb.
#1112679
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
605 24.09.2021

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 сентябрь,
605-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарорига
ИЛОВА
Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, шунингдек, республикада доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган давлат олий таълим муассасасининг талабаси;
ижтимоий мезонлар — ижара тўловининг бир қисмини биринчи навбатда олишга муҳтож талабаларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилашда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар;
давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича талабгорларни танлаб олиш комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия) — ариза берувчиларнинг ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлашга масъул бўлган мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан тасдиқланадиган доимий ва жамоатчилик асосида ишлайдиган тузилма;
талабгор — ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида комиссия томонидан ижобий хулоса олган талаба.
3. Ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди.
4. Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
Бунда:
турар жой ижараси учун тўлов суммаси ижара шартномасида қайд этилган талабалар ўртасида тенг бўлинган тарзда ҳисобланади;
ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ҳар бир талабага тўғри келадиган ижара суммасидан келиб чиқиб амалга оширилади.
5. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида унинг ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш комиссия томонидан амалга оширилади.
6. Давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган барча талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисми белгиланган мезонлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Download 117 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling