Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари


-боб. Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича ўрганиш тартиби


Download 117 Kb.
bet4/6
Sana23.01.2023
Hajmi117 Kb.
#1112679
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
605 24.09.2021

3-боб. Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича ўрганиш тартиби
10. Масъуллар бир ҳафта давомида ариза берувчининг маълумотлари қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлигини ҳар томонлама ўрганади:
ариза берувчининг давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномаси мавжудлиги, уни тегишли равишда расмийлаштирилганлиги, ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшаши ҳамда ижарада яшаётган манзил ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли эмаслиги;
ариза берувчининг боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари тоифасига мансублиги;
ариза берувчининг I ва II гуруҳ ногиронлиги мавжуд, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, васийлик ёки ҳомийлик белгиланган ва оилага тарбияга (патронат) олинган болалар тоифасига мансублиги;
ариза берувчининг «Темир дафтар»га киритилган ёки онаси «Аёллар дафтари»га киритилган оилалар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг фарзандлигига мансублиги;
ариза берувчининг оила аъзолари «Меҳнат-миграция» дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги (оширганлиги);
ариза берувчининг ота-онаси ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлиги, олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзанди бўлганлар тоифасига мансублиги;
ариза берувчининг олий таълим муассасасида ўрнак кўрсатганлиги ва фаол бўлганлиги.
11. Масъуллар ҳафта давомида ўрганилган маълумотларни умумлаштириб, кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун навбатдаги ҳафтанинг биринчи кунида комиссияга тақдим этади.
4-боб. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришни комиссия томонидан кўриб чиқиш тартиби
12. Масъуллар тақдим этган талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар бир кун муддатда комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.
13. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. Бунда, талабгор таълим олаётган факультет деканининг масалага масъул ўринбосари, тьютор, хотин-қизлар кенгаши раиси, ёшлар етакчиси бир вақтнинг ўзида комиссия йиғилишида иштирок этиши шарт.
14. Комиссия йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларнинг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.
15. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.
16. Комиссия унинг ваколатларига тегишли масалаларни Комиссия раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
17. Комиссия раиси:
комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;
комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;
комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;
комиссия қарорларини тасдиқлайди.
18. Комиссия котиби:
комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;
комиссия иш режаларини тайёрлайди;
комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;
комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади; комиссия иш юритувини амалга оширади.
19. Комиссия ҳужжатлари давлат олий таълим муассасасининг архивида белгиланган муддатгача сақланади.
20. Зарурат бўлганда, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида ариза берувчи суҳбат учун Комиссия йиғилишига чақирилиши мумкин.
21. Комиссия аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқади.
Комиссия йиғилишлари, уларнинг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш мақсадида узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ҳамда олий таълим муассасаси архивида белгиланган муддатгача сақланади.
22. Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонларга кўра ариза берувчига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Талабгорларни танлаш комиссия томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссия махсус реестрни юритади.
23. Кўриб чиқиш якунлари бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси асосида бир кун муддатда давлат олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг тегишли буйруғи расмийлаштирилиб, аризалари қаноатлантирилган Талабгорлар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ва уларнинг рўйхати тўловларни амалга ошириш учун бухгалтерияга тақдим этилади.
Комиссиянинг ижара тўловининг бир қисмини тўлаб бериш ёки ижара тўловини бир қисмини тўлаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарори асослантирилган равишда олий таълим муассасасининг тегишли эълонлар тахталари, расмий сайтларида акс эттирилиши комиссия котиби томонидан таъминланади.
24. Мазкур Низомнинг 7-бандига мувофиқ белгиланган мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи ундаги бирорта мезонга тўғри келган тақдирда, у талабгор сифатида тан олиниб, ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришга ҳақли деб топилади. Талабгорлар мезонларнинг кетма-кетлигига қараб биринчи навбатдаги талабгор сифатида тан олинади ва устунликка эга бўлади.
25. Қуйидаги ҳолатларда ариза берувчига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш рад этилиши мумкин:
ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлардан камида бирини тасдиқловчи маълумот ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар белгиланган мезонларга мос келмаганда;
ариза берувчининг ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшамаслиги, ижарада яшаётган манзил ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли эканлиги, ижара шартномаси тегишли тартибда расмийлаштирилмаганлиги;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;
ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда.
26. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни тўғрилаш имконияти бўлган тақдирда ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.

Download 117 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling