Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


-модда. Ходимларни уларга юклатилган меҳнат вазифалари билан таништириш


Download 2.79 Mb.
bet83/133
Sana31.01.2024
Hajmi2.79 Mb.
#1818808
TuriКодекс
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   133
Bog'liq
21.12.1995 мехнат кодекси

178-модда. Ходимларни уларга юклатилган меҳнат вазифалари билан таништириш
Ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.01.00 Умумий қоидалар. Ходимлар ва иш берувчининг мажбуриятлари]
179-модда. Меҳнат интизомини таъминлаш
Меҳнат интизоми ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари билан нормал тарзда ишлашга зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратиб бериш, ноинсоф ходимларга нисбатан жазо чораларини қўлланиш орқали таъминланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 180 ва 181-моддалари, Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартиби намунавий қоидаларининг (рўйхат рақами: 746, 14.06.1999 й.) 3-боби («Меҳнат интизомини таъминлаш ва жавобгарлик»).
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
180-модда. Меҳнат учун рағбатлантириш
Ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгилаб қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартиби намунавий қоидаларининг (рўйхат рақами: 746, 14.06.1999 й.) 3.2 ва 3.3-бандлари.
Ходимлар меҳнат соҳасида давлат ва жамият олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари тўғрисида Қонунининг (янги таҳрири) 3 ва 5-моддалари.
Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.
Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида (183-модда) ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.01 Интизомий жазолар]
[СПиТ:

Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling