Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


-модда. Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш


Download 2.79 Mb.
bet80/133
Sana31.01.2024
Hajmi2.79 Mb.
#1818808
TuriКодекс
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   133
Bog'liq
21.12.1995 мехнат кодекси

169-модда. Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш
Ходимга тегишли бўлган ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби барча ҳолларда (кафолатли тўловларни бериш, таътил вақти учун ҳақ тўлаш, вақтинча бошқа ишга ўтказилганда, зарарни қоплашда, мажбурий прогул қилинганда ва бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлаш), пенсия тайинлаш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришни истисно этганда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби (6-илова), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисида низом.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.10.00 Бошқа ишга ўтказилганда, ишдан бўшатилганда кафолатлар ва компенсациялар]
170-модда. Иш билан боғлиқ харажатларнинг компенсацияси
Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қўшимча харажатлар (171, 172, 173-моддалар) қонунчилик, жамоа шартномалари ва келишувлари, шунингдек меҳнат шартномаларида белгиланган шартлар ва тартибда иш берувчи томонидан қопланиши лозим.
(170-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
171-модда. Хизмат сафари даврида ва кўчиб юриш билан боғлиқ ишларда харажатларни тўлаш
Хизмат сафарида ва кўчиб юриш билан боғлиқ ишларда қуйидагилар тўланиши лозим:
йўл кира харажатлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами: 1268, 29.08.2003 й.) 9 ва 10-бандлари, Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақам 2730, 19.11.2015 й.) 4-боби («Транспорт харажатлари»).
доимий турар жойидан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами: 1268, 29.08.2003 й.) 9, 11 ва 12-бандлари, Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақам 2730, 19.11.2015 й.) 3-боби («Яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатларни қоплашга маблағлар тўлаш»).
ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами: 1268, 29.08.2003 й.) 9-бандининг иккинчи хатбошиси, 12-бандининг тўртинчи хатбошиси, Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақам 2730, 19.11.2015 й.) 5-боби («Вакиллик, кўзда тутилмаган ва харажатларнинг бошқа турларига маблағ ажратиш»).
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.08.00 Бошқа жойга ишга кўчиб борганда бериладиган кафолатлар ва компенсациялар]

Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling