Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]
Download 42.18 Kb.
|
3163 31.05.2019
54-боб. Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидиялар ажратиш
4024. АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаро ўз фаолиятини бошлаши учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилишини сўраб АБКМга ариза билан мурожаат қилади. Аризада фуқаро ўз фаолиятини бошлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг номи ва тури, сони, таҳминий харид нархи ва бошқа қўшимча маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек фуқаро касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакани ошириш ва тадбиркорлик кўникмалари курсларини тугатганлиги ҳамда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ўтганлиги ёки ўзини ўзи банд қилиш истагидаги фуқаролар фаолият турлари бўйича солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилиниши лозим. 4025. АБКМнинг масъул ходими фуқаронинг мурожаатини 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўрганиб чиқади. Кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ва унда камчиликлар ёки ёлғон маълумотлар аниқланмаган тақдирда мурожаат муаллифига ўз фаолиятини бошлашига керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғини расмийлаштиради. Буйруқда асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг номи ва уларни харид қилиш учун ажратиладиган субсидия миқдори кўрсатилади. Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки унда камчиликлар мавжудлиги ёхуд ёлғон маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда мурожаат муаллифига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабар берилади. 4026. АБКМнинг масъул ходими буйруқ расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида Электрон давлат харидлари портали (dxarid.uzex.uz) орқали буйруқда кўрсатилган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш бўйича буюртма беради. 4027. Буюртма асосида асбоб-ускуна ва (ёки) меҳнат қуроллари етказиб берилганда, бу ҳақда АБКМ ходими қабул қилиб олган кундан бошлаб 1 иш кунидан кечиктирмай мурожаат муаллифини хабардор қилади. 4028. Тегишли асбоб-ускуна ва (ёки) меҳнат қуроллари мурожаат муаллифига АБКМ ходими ва мурожаат муаллифи ўртасида тузиладиган далолатнома асосида топширилади. Далолатномада мурожаат муаллифига тақдим этилаётган асбоб-ускуна ва (ёки) меҳнат қуролларининг хусусиятидан келиб чиқиб номи, тури, маркаси, кафолат муддати, харид қилинган нархи ва вақти кўрсатилиши керак. (54-боб Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 9 апрелдаги 19-2021-Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3163-3, 09.04.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/3163-3/0316-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 42.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling