Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


Download 42.18 Kb.
bet11/17
Sana08.10.2023
Hajmi42.18 Kb.
#1695292
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
3163 31.05.2019

53-боб. «Қоракўлчилик» уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш
4017. «Қоракўлчилик» уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатлар «Қоракўлчилик» уюшмаси, уюшма аъзоси ва АБКМ ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома асосида қоплаб берилади.
4018. «Қоракўлчилик» уюшмаси аъзоси харид қилишни режалаштираётган қўл меҳнати учун ускуналар хариди учун сарфланадиган харажатларни қоплаб бериш юзасидан тегишли ҳудуддаги АБКМга ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
«Қоракўлчилик» уюшмасига аъзолик гувоҳномасининг нусхаси;
мавжуд ва ташкил этиладиган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумот;
харид қилиш режалаштирилган ускуналар тўғрисида маълумот (ускунанинг номи ва нима учун мўлжалланганлиги, сони, нархи);
уч томонлама шартнома лойиҳаси.
4019. АБКМнинг масъул ходими 3 иш куни ичида мурожаатда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини ўрганиб чиқади.
4020. АБКМнинг масъул ходими томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда тақдим этилган маълумотлар тўғри деб топилганда, субсидия ажратиш учун уч томонлама шартнома ва АБКМ раҳбарининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғи расмийлаштирилади, шунингдек бу ҳақда мурожаат муаллифига хабар берилади.
4021. Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ҳамда ҳужжатларда ёлғон маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда субсидия ажратиш рад этилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига барча камчиликлар кўрсатилган тарзда жавоб хати юборилади.
4022. Шартнома шартлари бўйича «Қоракўлчилик» уюшмаси аъзосига қўл меҳнати учун тегишли ускуналар харид қилингандан кейин, АБКМ томонидан жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида пул маблағлари электрон шаклда тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади.
4023. Мазкур Низомнинг 53-бобида назарда тутилган субсидия тури 51 ва 52-бобларда кўрсатилган субсидия туридан фойдаланган юридик ёки жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.
(53-боб Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 9 апрелдаги 19-2021-Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3163-3, 09.04.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/3163-3/0316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 42.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling