Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


-боб. Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш


Download 42.18 Kb.
bet8/17
Sana08.10.2023
Hajmi42.18 Kb.
#1695292
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
3163 31.05.2019

5-боб. Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилалар аъзоси бўлган томорқа ер эгаси енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва (ёки) уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишни сўраб тегишли ҳудуддаги АБКМга мурожаат қилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 21 августдаги 33-2020-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-2, 26.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 10/20/3163-2/1230-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. АБКМнинг масъул ходими ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилалар аъзоси бўлган томорқа ер эгасининг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида жойига чиққан ҳолда мурожаатчининг томорқа ерида енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, шунингдек уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиниши учун томорқа ерининг майдони ва шароитини ўрганади ҳамда ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 21 августдаги 33-2020-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-2, 26.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 10/20/3163-2/1230-сон)
Далолатномада ўрганиш давомида аниқланган барча маълумотлар кўрсатилиши керак.
Шу билан бирга, АБКМ масъул ходими томонидан мурожаат қилган шахснинг бандлик ҳолати ўрганилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Ўрганиш натижасига кўра мурожаат қилган шахс банд бўлмаган ҳолларда унга унинг томорқа ерига мос келадиган енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш ва (ёки) уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиниши бўйича АБКМнинг масъул ходими етказиб берувчи ташкилот, АБКМ ва томорқа ер эгаси ўртасида уч томонлама шартнома тузиш чораларини кўради.
Бунда, томорқа ер эгасининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда битта оила учун қуйидаги йўналишлардан бири учун уч томонлама шартнома тузади:
енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш;
суғориш воситалари харид қилиш;
уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 21 августдаги 33-2020-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-2, 26.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 10/20/3163-2/1230-сон)
39. Ўрганиш натижасига кўра мурожаат қилган шахс банд бўлганда ёки унинг томорқа ер майдони мавжуд бўлмаганда мурожаат қилган шахсга асослантирилган жавоб хати юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Етказиб берувчи ташкилот, АБКМ ва томорқа ер эгаси ўртасида уч томонлама шартнома тузилганда АБКМ томонидан ушбу уч томонлама шартнома асосида субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади ва тегишли тўлов амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 21 августдаги 33-2020-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-2, 26.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 10/20/3163-2/1230-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 42.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling