Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


-боб. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратиш


Download 42.18 Kb.
bet7/17
Sana08.10.2023
Hajmi42.18 Kb.
#1695292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
3163 31.05.2019

4-боб. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Мазкур Низом мақсадлари учун аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналарига;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
«Меҳрибонлик» уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
ногиронлиги бўлган шахслар;
пенсияолди ёшидаги шахслар;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
одам савдосидан жабрланганлар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 9 апрелдаги 19-2021-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-3, 09.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/3163-3/0316-сон)
28. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилот квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни ишга қабул қилганлиги ва субсидия тўлаб беришни сўраб тегишли ҳудуддаги АБКМга ёзма равишда мурожаат қилади.
29. Мурожаатда ушбу ташкилотга ишга қабул қилинган шахснинг Ф.И.О., ушбу шахс ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансублиги, ушбу шахс ташкилотда квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинганлиги ҳамда ташкилотнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақами кўрсатилади, шунингдек ташкилотга квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахснинг ишга қабул қилинганлигини тўғрисидаги буйруқ илова қилинади.
30. АБКМнинг масъул ходими 3 иш куни ичида ташкилотнинг мурожаатида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини ўрганиб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. АБКМнинг масъул ходими томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда тақдим этилган маълумотлар тўғри деб топилганда, мурожаат этувчи ташкилотга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади ва бу ҳақда субсидия тўлаб беришни сўраб мурожаат этган ташкилотга хабар берилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. АБКМнинг масъул ходими томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда тақдим этилган маълумотлар нотўғри деб топилганда, мурожаат этувчи ташкилотга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлашни рад этиш ҳақидаги асослантирилган хат юборилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
33. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилот квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахснинг ушбу ташкилотда ишлаётганлигини тасдиқлаш мақсадида ходимга иш ҳақи ҳисобланганлиги ва даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни 12 ой давомида ҳар ойда тегишли АБКМга тақдим этиб бориши керак.
34. АБКМ ҳар ой учун кейинги ойда тегишли ҳудуддаги Давлат солиқ хизмати органидан тегишли ташкилотда энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахсга иш ҳақи ҳисобланганлиги тўғрисида маълумот олади.
35. АБКМ раҳбарининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилгандан кейин АБКМнинг масъул ходими мурожаат этувчи ташкилотнинг мурожаатида кўрсатилган субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақамига ушбу ташкилот учун ажратилган субсидияни тўлаб бериши керак.
Бунда, давлат солиқ хизмати органидан тегишли ташкилотда энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахсга иш ҳақи ҳисобланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда, ушбу маълумот берилган вақтдан бошлаб ташкилот учун ажратилган субсидияни тўлаб бериш тўхтатилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар ва бошқа тоифадаги фуқароларга моддий ёрдам]

Download 42.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling