Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]


Download 42.18 Kb.
bet15/17
Sana08.10.2023
Hajmi42.18 Kb.
#1695292
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
3163 31.05.2019

57-боб. Уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидиялар ажратиш
4043. Уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулол шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидия ажратишни сўраб тегишли ҳудуддаги АБКМга ариза билан мурожаат қилади.
Аризада уста-шогирд анъаналари асосида ҳунар ўрганиш истагидаги ёшларнинг Ф.И.О. ҳамда субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақам кўрсатилиши, шунингдек ушбу шахсларнинг ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси илова қилиниши керак.
4044. АБКМнинг масъул ходими кулолнинг мурожаатини 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқади.
Кўриб чиқиш натижасида аризада барча маълумотлар тўғри кўрсатилган, шунингдек тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, мурожаат муаллифига тегишли субсидияни ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғини расмийлаштиради.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида ундаги маълумотлар тўғри кўрсатилмаган ёки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда субсидия беришни рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда мурожаат муаллифига ёзма равишда хабар берилади.
4045. АБКМ томонидан жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратиладиган пул маблағлари мурожаатда кўрсатилган ҳисоб рақамга электрон шаклда ўтказилади.
(57-боб Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 9 апрелдаги 19-2021-Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3163-3, 09.04.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/3163-3/0316-сон)
6-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан грантлар ажратиш
41. АБКМ тегишли ҳудуддаги меҳнат бозори эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда:
ушбу ҳудуддаги банд бўлмаган шахслар, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ва кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизлар орасидан касбга қайта ўқиш истаги бўлганлар;
агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш истаги бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари, томорқа ер эгалари рўйхатини шакллантиради.
Бунда АБКМ томонидан тегишли ҳудуддаги касбга қайта ўқиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш истаги бўлганларни аниқлаш мақсадида оммавий ахборот воситаларида эълон берилиши мумкин.
42. АБКМ томонидан тегишли ҳудудий бош бошқармага грант ажратишни сўраб талабнома юборилади.
43. Талабномада АБКМ томонидан шакллантирилган рўйхат асосида ҳудуддаги банд бўлмаган шахслар, шунингдек меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ва кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг, шунингдек агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш истаги бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари, томорқа ер эгаларининг сони, касбга қайта ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари ва муддатлари ҳамда тегишли ҳудуд кўрсатилиши лозим.
44. Ҳудудий бош бошқарма АБКМ томонидан юборилган талабномани 3 иш куни ичида кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Ҳудудий бош бошқармада АБКМ томонидан юборилган талабнома бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаганда, талабномада кўрсатилган шахсларни касбга қайта ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш учун касб-ҳунар таълими муассасалари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртлари танловини «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
46. Ҳудудий бош бошқарма ва тегишли касб-ҳунар таълими муассасаси, касб-ҳунарга ўқитиш маркази, коллеж ёки олий ўқув юрти ўртасида тузилган шартномага асосан тегишли ҳудудий бош бошқарма банд бўлмаган шахсларни, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга, шунингдек агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиради.

Download 42.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling