Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]
Download 42.18 Kb.
|
3163 31.05.2019
55-боб. Тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш
4029. Тадбиркорлик субъекти иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсга мослаштирганлиги учун субсидия ажратишни сўраб тегишли ҳудуддаги АБКМга ёзма равишда мурожаат қилади. 4030. Мурожаатда ташкилотга ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг Ф.И.О., улар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан давлат экспертизаси хулосаси, иш жойларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун сарфланган харажатлар миқдори тўғрисида маълумот ҳамда ташкилотнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақами кўрсатилади, шунингдек ногиронлиги бўлган шахснинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилинади. 4031. АБКМнинг масъул ходими 3 иш куни ичида мурожаатда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги, барча ҳужжатларнинг тақдим этилганлиги ҳамда ёлғон маълумотлар кўрсатилмаганлигини ўрганиб чиқади. 4032. АБКМнинг масъул ходими томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда кўрсатилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ, барча ҳужжатлар тақдим этилган ҳамда ёлғон маълумотлар кўрсатилмаган деб топилганда, мурожаат қилган ташкилотга ҳар бир ногиронлиги бўлган шахсга мослаштирган иш ўринлари ва шароитлари учун харажатларини қоплаш учун тегишли миқдорда, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан кўп бўлмаган субсидия тўлаб бериш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади ва бу ҳақда мурожаат қилган ташкилотга хабар берилади. 4033. АБКМнинг масъул ходими томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда кўрсатилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ эмас ёки барча ҳужжатлар тақдим этилмаган ёхуд ёлғон маълумотлар кўрсатилган деб топилганда, мурожаат қилган ташкилотга субсидия ажратишни рад этиш ҳақидаги асослантирилган хат юборилади. 4034. АБКМ раҳбарининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингандан кейин АБКМнинг масъул ходими 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда жамғарма маблағлари ҳисобидан буйруқда белгиланган пул маблағларини мурожаат қилган ташкилотнинг мурожаатида кўрсатилган ҳисоб рақамига электрон шаклда ўтказади. (55-боб Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 9 апрелдаги 19-2021-Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3163-3, 09.04.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/3163-3/0316-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 42.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling