Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


-§. Силга қарши курашиш муассасалари


Download 154.33 Kb.
bet11/35
Sana13.01.2023
Hajmi154.33 Kb.
#1090393
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
0020-22 22.01.2022 (1)

11-§. Силга қарши курашиш муассасалари
131. Силга қарши курашиш муассасалари алоҳида майдонларда жойлаштирилиши керак.
Ушбу йўналишда тиббий хизматни амалга оширишга мўлжалланган муассасалар шифохона ва амбулатория шароитида тиббий хизмат кўрсатадиган муассаса турларига ажратилиши керак. Мажбурий даволаниш йўлга қўйилган муассасалар қўриқланадиган бўлиши керак.
132. Амбулатория турида тиббий хизмат кўрсатадиган муассасаларда балғам йиғиш жойи, атрофи ўралган, сув ва оқова сувлар тизими ўтказилган очиқ майдонда ташкил этилиши лозим.
133. Ушбу йўналишдаги шифохоналар ташкил этилганда, қабул бўлимида болалар ва катта ёшдагиларни қабул қилиш учун алоҳида хоналар ажратилиши керак.
134. Муассасанинг тузилмаси ва хоналар жойлашуви беморлар, ишчилар, келиб-кетувчилар ҳамда ҳар-хил даражали хавфли лаборатор намуналар оқимларининг тўқнашуви ва аралашувига йўл қўймаслик керак.
135. Хоналар юқумлилик хавфига қараб асосан беморлар, ходимлар ва келиб-кетувчилар учун қуйида кўрсатилган юқори, ўрта ва паст даражадаги юқиш хавфи ҳудудларига бўлиниши керак:
юқори хавф ҳудудида балғам бактериоскопияси натижасида сил микобактериялари мусбат натижалари аниқланган, шу жумладан силнинг кўп дориларга чидамли тури ва дориларга чидамли микобактериялар аниқланган беморлар учун мўлжалланган бўлимлар, балғам йиғиш хоналари, бактериологик лаборатория, эндоскопия бўлими, реанимация бўлими ва жадал терапия палаталари, функционал диагностика бўлими, қабул бўлими, жарроҳлик амалиёти бўлими, камерали дезинфекция бўлими хамда кирхона жойлаштирилади;
ўрта хавф ҳудудида балғам бактериоскопияси натижасида сил микобактериялари манфий натижалари аниқланган, шунингдек силнинг дориларга чидамли тури ва кенг доирадаги дори-воситаларига чидамли микобактериялар аниқланмаган беморлар учун мўлжалланган бўлимлар жойлаштирилади;
паст хавф ҳудудида клиника-диагностика лаборатория, дорихона, овқат тайёрлаш бўлими, хўжалик бошқарув хоналари жойлаштирилади.
136. Дориларга турғун сил микобактериялар аниқланган силга чалинган беморлар бўлими алоҳида турган бир-биридан алоҳида ажратилган биноларда жойлаштирилади.
Ишлаб турган кўп қаватли силга қарши курашиш тиббиёт муассасаларида дориларга турғун сил микобактериялар аниқланган силга чалинган беморлар бўлими кириш эшиги алоҳида бўлган биноларнинг юқори қаватларида жойлаштирилади.
137. Бўлимларда бокслар кўзда тутилиши лозим. Бокслар таркибида эса палата олди хонаси (шлюз), бемор палатаси, санитария бўлими (душ, унитаз, раковина) бўлиши керак. Бемор олди хонасида озиқ-овқатлар ҳамда дори воситаларини бериш учун ойна (дарча) кўзда тутилади.
138. Хона дераза ромларининг майдони пол майдонининг 20 фоиз дан кам бўлиши мумкин эмас, дераза ромлар ва эшиклар жойлашуви хонанинг тўғридан-тўғри шамоллатиш имконини яратиш керак.
139. Болалар бўлимларида ҳам сил микобактериялари мусбат ва манфий натижалари аниқланган беморлар бўлимлари алоҳида бўлиши керак.
140. Мажбурий даволаниш бўлимлари алоҳида жойлаштирилади ва қўриқланади. Ушбу бўлимга бегона шахслар кириши мумкин эмас.
141. Ишлаб турган биноларда ходимлар хоналари, беморлар жойлашган ҳудудлардан тамбур орқали ажратилиши лозим ва иккита кириш ва чиқиш эшиги ҳамда тортиб кетувчи вентиляция тизимига эга бўлиши керак.
142. Юқиш хавфи юқори бўлган бўлимларда, механик тарзда шамоллатиш тизими мавжуд бўлган палаталар кўзда тутилиши ва бу тизим орқали 1 соат давомида палаталарнинг ҳавоси камида 12 маротаба, юқиш хавфи ўрта бўлган бўлимларда эса 6 маротаба алмаштирилиши лозим.
143. Юқиш хавфи юқори бўлган бўлимларда олиб келувчи ва олиб кетувчи шамоллатиш (вентиляция) тизими бўлиши керак, бўлмаган холларда палаталарда манфий босим ташкил қилиш мақсадида йўлакларда олиб келувчи шамоллатиш тизимини ўрнатиш керак.
144. Муассасанинг узоқ жойлашган майдонида беморлар балғами, балғам йиғиш идишларини (туфдонларни) зарарсизлантириш ва утилизация қилиш учун хона ташкил этилиши лозим.
145. Силга қарши курашиш стационарлар таркибида кир ювиш, овқат тайёрлаш, камерали дезинфекция блоки ва бактериологик лаборатория бўлиши керак.

Download 154.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling