Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим


Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар


Download 1.26 Mb.
bet11/42
Sana02.12.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1780193
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42
Bog'liq
ПҚ-4805 12.08.2020 (2)

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Умумтаълим муассасаларида кимё ва биология фанларини ўқитиш сифатини ошириш

Бунда, умумтаълим муассасаларида кимё ва биология фанларини ўқитиш сифатини ошириш, дарсликларни содда ва тушунарли тилда тайёрлаш, ҳудудларда кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ёшларни халқаро фан олимпиадаларига тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги директори С.Н. Бабаходжаев шахсан масъул ҳисобланади.

1. 1. Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини таҳлил қилиш, кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш, ихтисослаштирилган мактабларга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш

1.

Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини ривожлантириш.

1. Мавжуд кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини танқидий ўрганиш ва фаолиятини давом эттирадиган мактабларни аниқлаш.

2020 йил 1 ноябрь

Ушбу мақсадларга кўзда тутилган Давлат бюджети маблағлари доирасида,
ҳудудлардаги махсус жамғармалар маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги (Бабаходжаев),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Қўчқоров),
Молия вазирлиги (Ишметов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов)
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ўрганиш натижаси бўйича:
Ихтисослаштирилган мактабларнинг бино-иншоотларини жорий таъмирлаш;
Ихтисослаштирилган мактабларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари, компьютер синфи, масофавий тарзда онлайн дарс ўтиш асбоб-ускунлари билан жиҳозлаш, ўқув-методик, шу жумладан электрон дарслик ва мультимедиа материаллари билан таъминлаш;
Ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техник ва ўқув-методик таъминотини яхшилаш бўйича ҳисоб-китоб қилиш ва молиялаштириш манбалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил 1 декабрь

2.

Ихтисослаштирилган мактабларга иқтидорли ёшларни ва ўқитувчиларни саралашни таъминлаш, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги мактабларга ёшларни саралаш тажрибасидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактабларга иқтидорли ёшларни саралаш тартибини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2020 йил 1 ноябрь

-

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги (Бабаходжаев),
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Давлат тест маркази (Каримов)
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги (Бабаходжаев),
Молия вазирлиги (Ишметов)

2. Ихтисослаштирилган мактабларнинг низомларини, мазкур мактабларда кимё ва биология фани ўқитувчиларини танлов асосида ишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил 1 ноябрь

3.

Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини такомиллаштириш.

1. Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини таҳлил қилиш.

2020 йил 1 октябрь

Ушбу мақсадларга кўзда тутилган
Давлат бюджети маблағлари доирасида

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги (Бабаходжаев),
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги (Бабаходжаев)
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги (Бабаходжаев)
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги (Бабаходжаев)

2. Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатини юқори малакали ўқитувчилар билан тўлдириш.

2020-2021 йиллар давомида

3. Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг кимё ва биология фанлари бўйича илғор педагогик технологияларини умумий ўрта таълим муассасалари ўқув жараёнида фойдаланишини таъминлаш.

Таҳлил натижаларига мувофиқ

Кимё ва биология йўналишларида халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнида Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг кимё ва биология фанлари бўйича замонавий мультимедиа материалларидан кенг фойдаланилишини йўлга қўйиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

1.2. Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ўқув-методик базаси ҳолатини яхшилаш, ўқитиш жараёнига замонавий ўқитиш услубларини, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, жорий этиш

4.

Кимё ва биология фанларини ўқитишни такомиллаштириш.

1. Кимё ва биология фанлари ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2020 йил 1 сентябрь

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги (Бабаходжаев),
Молия вазирлиги (Ишметов),
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Абдуразаков)
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),
Фанлар академияси (Юлдашев)

2. Ишчи гуруҳ томонидан кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ўқув-методик базаси ҳолатини таҳлил қилиш ва фан дастурларини қайта кўриб чиқиш.
Миллий ўқув дастурида Ишчи гуруҳ хулосаларини инобатга олиш.

2020 йил 1 ноябрь

3. Умумтаълим мактаблари учун кимё ва биология фанларини ўқитиш бўйича замонавий методик қўлланмалар тайёрлаш.

2021 йил 1 февраль

4. Табиий, иқтисодий, аниқ ҳамда технология фанлари дарсликларида узвийликни таъминлаш.

Нашр режасига мувофиқ

5. Кимё ва биология фанларидан тўгараклар ташкил қилиш.
6. Умумтаълим мактабларининг кутубхона фондини Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби билан бойитиш.

2020-2021 йиллар давомида

7. Халқаро тажриба, замонавий инновацион технологик жараёнлар ва олимларнинг фикрларидан келиб чиқиб, мактабларда табиий фанларни ўқитиш учун лаборатория жиҳозлари бўйича янги талаблар юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 февраль

5.

Кимё ва биология фанлари бўйича вариатив ўқув режаларни жорий қилиш.

1. Вариатив ўқув-режаларни ишлаб чиқиш.
2. Вариатив ўқув-режаларни жорий қилиш.

2020/2021 ўқув йилидан

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

6.

1 — 6 синфларда атрофимиздаги олам, табиатшунослик, география, биология, физика фанлари ўрнига табиий фан (science)ни ягона фан сифатида тажриба-синов тариқасида ўқитишни босқичма-босқич жорий этиш.

1. Миллий ўқув дастури ва ўқуврежага тегишли ўзгартиришлар киритиш.

2020 йил 1 октябрь

Ушбу мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

2. Табиий фан (Science) фани учун дарсликларни яратиш гуруҳини шакллантириш.

2020 йил 1 октябрь

3. Табиий фан (Science) фани учун дарсликларни яратиш.

2021 йил 1 апрель

4. Ўқитувчиларнинг ягона фан бўйича билимларини ҳамда услубий кўникмаларини яхшилаш бўйича малакасини ошириш.

2021 йил май-июнь

5. Табиий фан (Science) фанини босқичма-босқич жорий этиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

1.3. Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактабларнинг мутахассислик фанларидан педагог кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган чоралар кўриш, уларни касбий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш

7.

Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактабларга педагог-кадрларни танлаб олиш.

1. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларга ўтказилган ўқитувчилар танловидан келиб чиқиб, таянч мактабларга барча педагогларни, тармоқ мактабларга эса табиий фанлар бўйича ўқитувчиларни танлаб олиш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил 1 ноябрь

-

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш агентлиги (Бабаходжаев)

2. Танловни ўтказиш.

2021/2022 ўқув йилдан бошлаб

8.

Кимё ва биология фанларидан дарс бераётган ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш.

1. Кимё ва биология фанларидан ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

2020 йил 1 ноябрь

Ушбу мақсадларга кўзда тутилган
Давлат бюджети маблағлари доирасида

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Фанлар академияси (Юлдашев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

2. Малака ошириш курслари учун видеодарслар ва интерактив дастурни яратиш.

2021 йил январдан

3. Қайта ишланган ўқув дастурларини малака ошириш курсларига жорий этиш.

2021 йил 1 февраль


Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling