Ижтимоий педагогика


Тарбиянинг вариативлиги тамойили


Download 3.57 Mb.
bet32/107
Sana03.06.2024
Hajmi3.57 Mb.
#1899126
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   107
Bog'liq
Ijtimoiy pedagogika (Nodira Egamberdiyeva)

Тарбиянинг вариативлиги тамойили. Ижтимоий тарбиянинг вариативлиги шахе эхтиёжларининг хилма-хиллиги билан белгиланади.
Тарбия вариативлиги тамойили инсоннинг минтакдвий ва локал даражада умуминсоний кадриятларга асосланиб, этник хусусиятлар, шунингдек, минтакдвий муниципиал ва локал шароитларни инобатга олиб, шахсий, ёш, дифференциал ва индивидуал ёндашувлар асосида маънавий кддрият жихатидан тарбиялашни амалга оширишда мухим урин тутади.
Ижтимоий тарбиянинг вариативлиги тамойилининг таърифлаш имконияти ва зарурати XX аернинг 80-йиллари охиридан бошлаб руй берган ижтимоий-сиёсий узгаришлар сабабли вужудга келди (А. Г. Асмолов). Бу узгаришларни инсоннинг жамоавий гурухлар хамда жамиятнинг ёш ва ижтимоий гурухлари максаддари билан бир кдторда. индивидуал максаддарини тан олиши, таълимнинг этник хусусиятлар ва минтакавий шароитларга мос килиб ислох килиш учун шароитлар яратилиши кабилар билан изохлаш мумкин.
Ижтимоий тарбиянинг вариативлиги тамойилини амалга ошириш учун куйидагилар зарур:

  • турли ёшдаги шахсларнинг манфаатлари ва эхтиёжларини, турли этник кдтламларнинг ижтимоий-касбий талабларини, худудий ва минтакдвий ташкилотларнинг эхтиёжларини крндириш учун турли хилдаги тарбия муассасаларини ташкил этиш;

  • ижтимоий тарбиянинг минтак,авий ва ХУДУДИЙ тизимларини ташкил этиш;

  • махаллий тарбия тизимларини ташкил килиш;

  • инсон томонидан узининг ривожланиш стратегиялари, хаётий ва касбий йулларини танлашдаги имкониятларини кенгайтириш учун шароитлар яратиш.

Ижтимоий тарбиянинг жамоавийлиги тамойили. Боланинг ижтимоийлашуви микроомиллар таъсирида, тенгдошлари ва катталар (оила, кушнилар, микрожамият, тарбия ташкилотлари) билан узаро муносабатларида руй беради. Ижтимоий тарбия бир томондан, жамоаларда амалга оширилса, бошкд томондан, болалар ва усмирларни жамоа \аётига объектив зарурат сифатида киритиб боради.
Жамоа тарбиянинг энг мухим воситаси эканлиги \акидаги гоя жуда кддимда пайдо булган. Унинг назарий асослари XIX асрдан бошлаб, педагогии нуктаи назардан, жадаллик билан ишлаб чикилган. Жамиятнинг хозирги ривожланиш боскичида реал хаётдаги инсон ижтимоийлашуви муаммолари ва инсоннинг узгариб турувчи дунёга кириши, жамоавийлик тамойилини ижтимоий тарбиянинг етакчи ташкилий асоси, деб хисоблашга зам ин яратади.
Жамоавийлик тамойилининг замонавий таърифига кура ижтимоий тарбия турли жамоаларда амалга оширилиб, инсонга Хаёт тажрибаси, умуман олганда эса, жамиятга куникиш тажрибасини кулга киритиш имконини беради.

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling