Ижтимоий педагогика


Download 3.57 Mb.
bet28/107
Sana03.06.2024
Hajmi3.57 Mb.
#1899126
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   107
Bog'liq
Ijtimoiy pedagogika (Nodira Egamberdiyeva)

Ижтимоий омиллар. Инсоннинг биологик мавжудотдан ижтимоий субъектга айланиши унинг ижтимоийлашуви жамиятга интеграцияси натижасида содир булади. Бу жараён шахснинг ижтимоий ахамиятга эга хислатлари асосида шаклланадиган кддрият, ижтимоий меъёр хамда хулк-атвор намунаси оркдли амалга оширилади.
Ижтимоийлашув инсоннинг бутун хаёти давомида кечадиган куп хиррали жараёндир. У, айникса, болалик ва ёшлик даврларида нихоятда жадаллик билан кечади. Чунки шахе томонидан айнан болалик даврида асосий ижтимоий меъёрлар узлаштирилади.
Бола ижтимоийлашувида социум мухим ахамиятга эга. Бу ижтимоий му\итни бола аста-секинлик билан узлаштиради. Агар бола тугилгандан кейин, асосан, оилада ривожланса, унинг кейинги ривожланиши турли мухитлар мактабгача таълим муассасалари, мактаб, мактабдан ташкдри тарбия муассасалари, турли кунгилочар масканларда кечади. Бола усиб борган сари, унинг ижтимоий мухити “хУДУДи” кенгайиб боради. Бола Канчалик куп мухитларни узлаштирса, у шунчалик кенг дойра ХУДудини эгаллашга харакат к,илади. Бола доимо узи учун кулай булган, уни яхши тушунадиган ва унга хурмат билан муносабатда буладиган мухитни излашга уринади. Шунинг учун у бир мухитдан бошкд мухитга кучиб юриши мумкин. Мухит боланинг ижтимоийлашув жараёни ва ижтимоий тажриба туплашида мухим ахамиятга эга.
Мухит тушунчаси турли фан вакиллари социологлар, психологлар, педагогларнинг урганиш объекта хисобланади. Улар мухитнинг бунёдкорлик салохияти ва бола шаклланиши, ривожланишидаги таъсирини урганадилар.
Ижтимоийлашув жараёнида мухитнинг урни. Ижтимоий педагогикада жамият, ижтимоий мухит, авваламбор, боланинг янги мухитга интеграциялашуви нуктаи назаридан урганилади.
Бунда инсон ва унга таъсир килувчи ташки омилларнинг жамиятдаги узаро муносабати хамкорлик тавсифи эга эканлиги мухимдир. Мухит инсон кириб бориши, узини кулай сезиши учун каерда жойлашганини билиши етарли булган куча, уй ва шу каби нарсалар эмас. Балки мухит бу алохида узаро муносабатлар тизими ва коидалари билан тавсифланадиган инсон жамоалари хамдир. Шунингучун хам инсон мухитга янгилик киритади, муайян даражада таъсир килади, узгартиради ва уз урнида мухит хам инсоннинг олдига уз талабларини куяди. У инсонни, унинг хатги-харакатларини кабул килиши хам, инкор Килиши хам мумкин. Мухитнинг инсонга муносабатини инсоннинг юриш-туриши, унинг талабларига канчалик жавоб беришига караб аникдаса булади. Инсоннинг хулк-атвори унинг жамиятда тутган урн и билан белгиланади.
Инсон жамиятда бир вактнинг узида бир канча мавкеларни эгаллаши мумкин. Масалан, аёл хам рафика, хам она, хам устоз мавкеларини эгаллаши мумкин. \ар бир мавке инсонга муайян талабларни куяди ва, шу билан бирга, унга бир канча ХУКУкдарни беради. Инсоннинг жамиятдаги муайян ХУКУК ва мажбуриятлари билан тавсифланадиган мавкеи ижтимоий маком дейилади.
Инсоннинг ижтимоий макомига миллати, тугилган жойи, фамилияси ва бошка омиллар таъсир курсатиши мумкин. Бундай макомлар, одатда, тугма маком дейилади. Бошкалари эса инсон жамиятда нималарга мустакил эришганлигига караб белгиланади. Масалан, ижтимоий педагог макомига шу сохадаги касб тайёрловчи укув муассасасида таълим олган ва бу соха буйича дипломга эга булган шахе эришиши мумкин. Юкоридаги макомни кулга киритилган маком десак, адашмаган буламиз.
Маком инсоннинг жамиятдаги хулк-атворини муайян вазиятларда узини шу макомдагилар холатига кура белгилайди. Атрофдагилар у шахсдан нима кутишлари хам мухимдир. Шунинг учун инсон макоми билан белгиланадиган хулк-атвор ижтимоий роль дейилади. Турли ижтимоий ролларни узлаштириш шахе ижтимоийлашуви жараёнининг ажралмас кисми хисобланади. Унинг мураккаблик жихати шундаки, жамиятда факат жамият томонидан маъкулланадиган макомлар булмасдан, балки ижтимоий меъёр ва кадриятларга мое келмайдиган макомлар хам мавжуд. Шунинг учун бола шаклланиш ва ривожланиш жараёнида хам ижобий, хам салбий ролларни узлаштириши мумкин.
Ижобий ролларга, аввало, оила аъзосининг ролини киритсак булади. Оилада бола бундай ролларнинг бир нечтасини узлаштиради: угил ёки киз, ака ёки опа, жиян, набира. шунингдек, бобокалонлари билан хам танишиши мумкин.
Бола уз ривожланиши давомида узлаштирадиган яна бир мухим роль — жамоа аъзоси ролидир. Бола богча ёки мактабда, спорт тугарагида тенгкурлари билан муомала килганида жамоа аъзоси, урток,, укувчи, етакчи каби ролларни узлаштиради. Бунданташкдри, хар бир инсон истеъмолчи ролини бажаради. Чунки у хаёти мобайнида зарур булган нарсаларга доим эхтиёж сезади. Булар: овдат, кийим-кечак, китоб ва бошкалар. Жамият инсонга такдим этган хизматлардан окилона фойдалана олишни бола ёшлигидаёк, узлаштириши лозим.
Яна бир мухим ижтимоий роль уз Ватани фукдроси булиш, уни севиш, у билан фахрланиш, ватанпарвар булиш билан богликдир. Шу билан бирга, бола Узлаштириши мумкин булган бошкд роллар хам бор. Масалан, мутахассис роли. Уни бола мактаб, академик лицей ва касб-хунар коллежларида Узлаштиради. Салбий ролларга дайди, тиланчи, муттахам ролларини мисол килсак булади. Катта шахар кучаларида, савдо дуконлари бозор, жамоа транспортларида тиланчи болаларни хам учратишимиз мумкин. Улар бу ролларга куникишган. Утган- кдйтганлардан мохирлик билан пул ундириб олишади. Улар орасида угрилик билан шугулланадиганлари хам учрайди. Баъзи Холларда булса, уларни бу ишга катталар ундашади.
Боланинг хулк-атвор механизмларини узлаштириши унинг ижтимоий муносабатларга муваффакиятли мослашувини таъминлайди. “Ижтимоий мослашув” деганда шахснинг ижтимоий мухит шароитларига куникиши тушунилади.
Ижтимоий мослашув боланинг муваффакиятли ижтимоийлашувининг шарти ва натижаси хисобланиб, асосан, уч йуналишда олиб борилади: фаолият, мулокот ва англаш. Фаолият сохасида болада фаолият турларининг кенгайиши, фаолиятнинг зарурий шакл ва воситаларини кулга киритиши, муомала доирасининг кенгайиши, унинг мазмунини чукурлашиши, жамиятда кабул килинган хулк-атвор меъёрларини узлаштириши содир булади. Англаш сохасида уз “Мен”и образини шакллантириш, узининг ижтимоий мансублик ва ижтимоий урнини англаш руй беради. Бу жараёнларнинг барчасини тарбия тартибга солади.

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling