Ижтимоий-психологик тренинг
Машқни тўхтатиш ва муҳокама қилиш
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
Машқни тўхтатиш ва муҳокама қилиш.
Тренинглар давомида қўлланиладиган машқлар иштирокчилар учун қизиқарли ва ғайриоддий бўлганлиги учун одатда кўпчилик уларнинг узоқроқ давом эттирилишини истайди. Лекин бу тре нернинг режаси бузилишига ва тренинг самарасининг пасайишига олиб кели- ши мумкин. Шунинг учун тренер ҳар бир машқни вақтида тўхтатиш ва муҳокама қилиш техникасини пухта эгаллаши зарур. Мантиқий якунга эга бўлган машқлар ҳам мавжуд. Бундай машқ лар жумласига “Бузуқ телефон” номи билан кенг тарқалган машқ киради. Бу машқ маълумот охирги иштирокчига етиб борганда якунланади. Бошловчи баъзан машқ тугашининг шартларини олдиндан айтиб қўя- ди. Масалан, агар гуруҳ иштирокчиларидан бирортаси гапириб юбор- са, бундай шароитда машқ тўхтатилади. Бошловчи танлаши мумкин бўлган йўллардан яна бири, машқни олдиндан айтиб беришдир. Бунда бошловчи вақтни кузатиб боради ва унинг тугашини гуруҳга маълум қилади. Лекин кўпинча машқни ўтказишнинг чегарасини олдиндан аниқлаб бўлмайди, бунда асосий эътибор гуруҳ аъзолари ўзларини қан- дай сезиши, уларнинг бу ишга қўшилганлиги ва қизиққанлик даражаси- ни ҳисобга олишга қаратилади. Умумий қоида шундай: машқдан қониқиш юқори даражага етган- да, уни якунлаш керак. Диагностикани амалга ошириш ва гуруҳ ишти- рокчиларининг ҳолатидаги ўзгаришларни диққат билан кузатаётган бошловчи ана шундай дақиқани пайқаб олиши керак. Бу дақиқа шун- дан иборатки, бир томондан машқ мақсади учун ва унинг муҳокамаси учун етарли материаллар йиғилади, бошқа томондан эса гуруҳнинг кўпгина иштирокчилари машқни бажаришни давом эттириш ниятида бўлиб ва уни тугатишга розилигини изҳор этадилар. Машқ қанчалик кўп ва мазмунли ахборот олишга йўналтирилган бўлса, унинг муҳока- масига ҳам шунча кўп вақт сарфланади. 44 Агар машқларнинг мақсади гуруҳ аъзолари ҳолатидаги ўз гариш- ларни билишга қаратилган бўлса, муҳокамада “Сиз ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?”, “Ҳозир кайфиятингиз қандай?” каби қисқа саволлар берилади. Баъзан бир хилдаги “яхши”, “тетикман”, “нормада” каби жавоблар билан чегараланилади. Баъзи ҳолларда иштирокчиларнинг аниқ бир ҳолатини кўрган бошловчи ўзи ҳам мурожаат қилади: “Сиз хушвақт- сиз, энди кейинги мураккаб ишларга ҳам ўтиш мумкин”, “Мен кўряп- манки ҳамма табассум қилаяпти, менимча кайфиятлар яхши, ишни давом эттириш мумкин” ва ҳ.к. Бошловчи машқ жараёнида қуйидагиларни ҳам кузатиб бориши лозим: иштирокчиларда қийинчилик туғилаяптими (агар қийинчилик- лар бўлса, у қандай мазмунга эга), иштирокчиларнинг ҳолати қандай ўзгараяпти, улар нимага эришаяпти ва нимага эриша олмаяпти. Бун- дай кузатишлар эса машқлар тугагандан кейинги бериладиган савол- лар ҳарактерини белгилайди. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling