Ижтимоий-психологик тренинг
Тренинг жараёнида машқ қилиш усули ва
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
1.3. Тренинг жараёнида машқ қилиш усули ва
тренерга тавсиялар Машқ қилиш усули-тренинг жараёнида иштирокчиларни фаол- лаштириш, кайфиятини кўтариш, ўзаро ишонч ва самимийлик муҳи- тини яратиш мақсадида зарур малака ва кўникма ҳосил қилиш ҳамда уларни мустаҳкамлаш учун назарий, амалий билимларни онг ли ра- вишда, кўп марталаб такрорлашдан иборат. Бу усулнинг вазифаси - олинган билимлардан кўникма ва малака- ларга ўтишдир. Шунингдек, машқ қилиш тренинг давомида олинган маълумотлар- ни иштирокчилар қандай ўзлаштираётганлигини ҳам кўрсатади. Тре- нердан талаб қилинадиган хусусиятлар биринчидан, машқни ўтказиш жараёнида қандай ҳолат вужудга келишини ҳисобга олиши лозим. Бунда асосан 2 хил ҳолат, яъни бутун гуруҳнинг ва гуруҳдаги ҳар бир иштирокчининг хатти-ҳаракатлари ўзгаришига эътибор қаратиш на- зарда тутилади. Иккинчидан, тренер гуруҳ тараққиётнинг қайси босқичида турган- лигини ҳисобга олиши керак. Буни билишнинг зарурияти шундаки, гуруҳ иштирокчилари қанчалик жипслашган бўлса, ўзини эркин сезса, ўтказилаётган машқлар тахликасиз ўтади. Айниқса, гуруҳ аъзолари- нинг тана контактларига оид бўлган ва кўзни юмиб бажариладиган 42 машқларга эътибор қаратиш керак, чунки бундай машқларнинг бевақт ўтказилиши гуруҳда зўриқиш ёки норозилик ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Учинчидан, тренер машғулот куни ва вақтини ҳисобга олиб, гу- руҳда ишчанлик, аҳиллик, ўзаро ишонч муҳитини яратувчи машқлар- ни ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бу гуруҳнинг айни пайтдаги ишга тааллуқли бўлмаган ташвиш ва муаммоларини унутишга олиб келади, гуруҳ аъзолари “ҳозир ва шу ерда” деган шароитни сезишади. Бун- дан ташқари, бутун диққат-эътиборини ва ақлий фаолиятини сафар- бар этишига имкон туғилади. Куннинг иккинчи ярмида эса чарчоқни тарқатадиган, ҳаяжонли ҳис-туйғуларни юмшатишга олиб келадиган машқларни ўтказиш тавсия этилади. “Тушгача очликка қарши, тушдан сўнг уйқуга қарши курашиш ке- рак” – бу ҳар қандай тренернинг шиори бўлиши керак. Машқда энг асосий самарадорликни таъминловчи қисм йўриқнома дейилади. Машқнинг самарадорлиги йўриқноманинг аниқ, пухта, ой- дин ва ихчамлигига боғлиқ бўлиб, у ўзида етарли даражада зарур ах- боротларни ифода этиши керак. Йўриқномани ортиқча тафсилотлар ва тушунтиришлар билан тўлдирмаслик керак. У қанчалик аниқ, қисқа, тушунарли бўлса, машқ шунчалик самарали ўтади ва кутилган нати- жани беради. Тренернинг йўриқномани тушунтириш учун сарфлаган вақти машқни бажаришга кетган вақтга нисбатан камроқ вақтни олса, бундай йўриқномани рисоладагидек йўриқнома дейиш мумкин. Тре- нер йўриқномани тушунтириш давомида ҳар бир иштирокчи билан кўз орқали контакт ўрнатиши керак. Бу эса, иштирокчиларнинг эъти- борини ошириш, диққатини жалб этиш ва уларни яхшироқ тушуниш- га олиб келади. Тренер йўриқноманинг тушунарлилиги ёки тушунма- ганлик ҳолати бўлганлигини сўраш шарт. Йўриқнома ҳамма учун тушунарли бўлганлигини ва ишти рокчилар нима қилишни билиб олганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейинги- на бошловчи машқни бажаришга киришиши мумкин. Агар машқни бажариш жараёнида йўриқномани кимдир яхши тушунмаган бўлса, у ҳолда машқни бажаришни тўхтатиш ва йўл қўйилган хатони тузатиш лозим бўлади. Тренернинг ўзи машқ бажаришда қатнашиши керакми?, деган савол- га жавоб изланадиган бўлса, айтиш мумкинки, бу саволга жавоб аниқ эмас. Бу борада фақат баъзи бир кўрсатмаларни таъкидлаб ўтиш мумкин. Тренер куннинг 1-ярмида ўтказиладиган қисқа психогимнастик машқларда имкониятига қараб иштирок этиши керак. Буни ҳатто қои- 43 да сифатида қабул қилиш ҳам мумкин. Имконият деганда эса битта одам тренер бўлиб ишлаш қийин, ҳар доим ёрдамчи тренер бўлиши кераклиги назарда тутилади. Иштирокчиларнинг тоқ ёки жуфт сони талаб қилинадиган машқлар- да гуруҳни тўлдириш учун қатнашиши мумкин. Лекин, бу тренер шундай ҳолатдаги барча машқларда албатта қатнашиши шарт, дегани эмас. Лекин тренер машқ жараёнида гуруҳни тартибга солиб туриши керак. Агар тренердан машқни назорат қилиб туриш талаб этилса, у машқ бажаришда қатнашмайди. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling