Ижтимоий-психологик тренинг


Гуруҳий динамикани билиш ва уни ҳисобга олиш


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

Гуруҳий динамикани билиш ва уни ҳисобга олиш
Гуруҳлар психологиясида айтилишича нотаниш одамлар бир жойга 
тўпланганда гуруҳда маълум бир зўриқиш пайдо бўлади, тренернинг 
вазифаси шу зўриқишни иложи борича юмшатишга ҳаракат қилиш-
дан иборат. Бунинг учун тренер гуруҳдаги ноқулай вазиятлар вужудга 
келмаслиги ёки вужудга келган ноқулай ҳолатларни бартараф этишга 
мўлжалланган, гуруҳ билан қай усулда ишлаш режасини пухта ўйлаб 
чиқиши керак, айниқса гуруҳнинг бир неча ривожланиш босқичлари 
борлигини билиши шарт. 
1. Бошланғич босқич – нотаниш муҳит ва ноаниқ вазиятда ишти-
рокчилар ички безовталикни ҳис қилади, ўзларига яқин шерик излай-
ди, ҳар бир иштирокчини “Мен ўзимни қандай тутишим керак” деган 
савол ўйлантиради. Бу босқич иштирокчиларнинг индивидуал хусуси-
ятларига қараб 10 минутдан то куннинг охиригача давом этиши мум-
кин. 
Тренернинг вазифаси: иштирокчиларни бир-бири билан таништи-
ришда самимийлик муҳитини ярата олиш, фикрини очиқ баён қилган 
иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш, суст иштирокчиларни даврага 
жалб қилишдан иборат.
2. Ўтиш босқичи – бунда иштирокчилар ўртасида анча яқинлик пай-
до бўла бошлайди. Энди улар тренернинг ишларини баҳолашлари, яъни 
унинг ўзини тутиши, гуруҳга аралашиб кетиши, гуруҳни фаоллаштири-
ши, ҳозиржавоблиги, билим доирасини кузатишади.
Тренернинг вазифаси – иштирокчиларда намоён бўлаётган ҳисси-
ётларни эътиборидан четда қолдирмаслик, гуруҳ эришмоқчи бўлган 
мақсад ва кутишларни аниқлаш, гуруҳ аъзолари ўзларини қандай ҳис 
этаётганлигига эътибор бериш. Иштирокчиларни қандай бўлса шун-
дайлигича қабул қилиш ва уларни ўзгартиришга уринмасликдан ибо-
рат. 
3. Иш фаолияти босқичи – бу босқич иштирокчиларнинг ўз мақсад-
ларига эришишида асосий қисм ҳисобланади. Иштирокчилар гуруҳда 
ишлаш қоидаларига риоя қилишади. Ўзаро ёрдам сўраш имкониятдан 
келиб чиқиб бир-бирларига ишонч пайдо бўлади. Шунинг учун тренер-
нинг айрим фикрларига қўшилмасалар, улар орасида тренерга нисбатан 
норозилик, айрим ҳолларда асабийлашиш, тушкунлик ҳолатлари ҳам 
кузатилади. 
Тренернинг вазифаси: гуруҳда ишончли муносабатлар шаклланиши-
га ёрдам бериш, гуруҳдаги воқеаларни эътиборсиз қолдирмаслик, гуруҳ 
динамикасини кузатиш, гуруҳдаги низолик ва асабийлашиш ҳолатлари-


49
ни бартараф этувчи ўйинлар ўтказиш, гуруҳда ишонч муносабатининг 
шаклланишига ёрдам беришдир.
4. Якунлаш босқичи – бу босқич машғулот якунланишининг ман-
тиқий нуқтаси бўлиб, агар машғулот муваффақиятли тугаган бўлса, 
барча иштирокчиларнинг кайфияти аъло даражада бўлади. Бу босқичда 
иш давомида йўл қўйилган баъзи камчиликларни силлиқлаб кетиш им-
конияти туғилади. Босқич пухта ўйлаб чиқилиб, аниқ ташкил этилиши 
керак, уни ўз ҳолича ўтказиш ярамайди, чунки бундай муносабат олиб 
борилган ишнинг ижобий ёки салбий баҳоларини кўпайтириб юбори-
ши мумкин. 
Тренернинг вазифаси: машғулотни юқори ҳиссий кайфиятда якун-
лаш тадбирини тайёрлаш ва ўтказиш, ҳар бир иштирокчига қулай шаро-
ит яратиш, бир-бирларига ёки тренерга ташаккур билдиришлари учун 
имкон яратиш, “тескари алоқа”ни амалга ошириш, ҳар бир иштирокчи-
нинг фаолиятига хос миннатдорлик билдиришдан иборат.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling