Ижтимоий-психологик тренинг
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ролли ўйинларни ўтказиш қоидалари
Ролли ўйинлар
Ролли ўйинлар ҳаётий вазиятлар ва муносабатлар моделлаштири- ладиган, махсус ташкил қилинадиган ўйинлардир. Улар шахслара- ро муносабатлар ҳарактерини англаш, бу муносабатларни яхшилаш ишида қўл келади. Тренинг жараёнида ролли ўйинлар кўпинча турли ижтимоий ролларни бажарувчи кишилар орасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш учун таклиф қилинади. Ижтимоий ролларга биз ҳаётда ўзимиз сезмаган ҳолда жуда кўп дуч келамиз. Эр, хотин, ота, ўғил, она, қиз, йўловчи, хизматчи, тала- ба, ўқитувчи, бошлиқ ва ҳ.к. булар фақат инсон эканлигимизни анг- латувчи тушунчаларгина эмас, балки муайян ижтимоий роллар ҳам- дир. Улардан ҳар бири ўз йўл-йўриқлари ва хулқ-атвор қоидалари, нормаларига эга. Ролли ўйинларда асосан мулоқот ёки муносабатга киришиш ўр- ганилади. Ўз позициямизни ўзгаларникига мослаштириш жараёнида муносабатларнинг янги усулларини ишлаб чиқишимиз мумкин. Бунда 54 одатланилган хулқ-атворнинг яхши ва ёмон жиҳатлари яхшироқ анг- ланади ёки бошқа иштирокчилар билан бевосита мулоқот жараёнида янги хулқ-атвор кўринишлари шакллантирилади. Ролли ўйинларда хулоса чиқариш, тажриба тўплаш, уни англаш ва кундалик ҳаётга тадбиқ этиш муҳимдир. Ролли ўйинларни ўтказиш қоидалари Қоидалар нафақат ўйинга, шунингдек унинг якунларини муҳокама қилишга ҳам тегишлидир. Ўйин қоидалари ўйиннинг мазмунидан ке- либ чиққан ҳолда ишланади, бунда ўйиндаги ўзаро муносабатлар ва тажриба алмашишга катта аҳамият бериш зарур. 1. Ўйинда қатнашаётганда ҳар бир иштирокчи ўзи ва ўзгалар билан самимий муносабатда бўлиши, таклиф қилинган ролга масъулият би- лан ёндашиши лозим. 2. Тажрибаларни ўртоқлашаётганда иштирокчиларнинг фикри тре- нернинг фикрига мос келмаган ҳолда ҳам тренер уларнинг нуқтаи- назарини ҳурмат қилиши зарур. Шунинг учун ҳамма бир-бирининг фикрини бўлмасдан, диққат билан эшитиб, бошқа иштирокчиларнинг ўйин жараёнида нималарни ҳис қилганлигини тушунишга ҳаракат қи- лиши зарур. 3. Муҳокамада барча иштирокчилар фақатгина ўз кечинма ва ҳис- сиётлари ҳақида гапириши, бошқаларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилмаслиги шарт. Уларнинг фикрини, тажрибасини ўзидан эшитган маъқулроқ. Ролли ўйинлар фойдали усул бўлиши билан бирга уни ўзлаштириш қийинроқдир. Қуйидаги тавсиялар бу усулнинг фойдалилигини оши- ришга ёрдам беради: – тренингни дастлабки кунларида ўйинга кўнгилли, сергап ва фаол иштирокчиларни танлаб олиш лозим; – тренернинг ўзи ҳам бош роллардан бирини ижро этиши мақсадга мувофиқдир; – иштирокчиларга қайси йўналиш бўйича ҳаракат қилишлари ло- зимлигини тушунтириш ёки уларнинг ишни бошлаб олишлари учун бирорта сценарийни таклиф этиш керак; – иштирокчиларга кўрсатма беришда керакли анжомлар шляпа, исмлар ёзилган карточкалар, париклар ва ҳ.к.лардан фойдаланишлари мумкинлигини айтиш керак; – тренер имкони бўлса, вазиятни юмор билан тўлдиришга ҳаракат қилиши лозим; 55 – бутун гуруҳни жуфтликларга бўлиб ташлаш ва ҳар бир жуфтлик ҳаётий вазиятлардан келиб чиқиб маълум бир саҳнани (масалан, ота- ўғил каби роллар) ижро этишини сўраш керак. Шу тарзда бутун гуруҳ олдида мавжуд бўлган хижолатлилик, бир-биридан уялиш кабилар йўқолади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling