Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

“Қор парчаси” машқи
Ушбу ўйинда тренер томонидан барча иштирокчиларга қоғоз сал-
феткалар тарқатилади. Иштирокчилар тескари турган холатда қоғоз 
салфеткаларни очиб оладилар ва бир-бирларига қарамасдан тренер 
айтган вазифаларни бажарадилар:
• қоғоз салфетка ўзига қараб букилади ва ўнг томондан тепа қисми-
дан йиртиб олинади;
• қоғоз салфеткани яна букиб чап томонидан тепа қисмидан йиртиб 
олинади;
• учинчи маротаба ҳам қоғоз салфеткани букиб ўнг томонидан тепа 
қисмидан йиртиб олинади;
• охирги маротаба қоғоз салфетка букилади ва чап томонидан тепа 
қисмидан йиртиб олинади.
Барча иштирокчилар олд томонга ўгирилиб, қоғоз салфеткаларни 
очиб нима ҳосил бўлганлигини намойиш қиладилар. 
Муҳокама
Иштирокчилар қор парчаларни бир хил ёки ҳар хил эканлигини со-
лиштириб чиқадилар. 
Тренер машқдан сўнг хулоса сифатида иштирокчиларга қарата ин-
сонлар эшитган маълумотларни бир хил қабул қилмасликларини бу-
гунги мавзу билан боғлиқлигига тўхталиб ўтади. Шунингдек, тренер 
ҳамма иштирокчиларга бир хил кўрсатма берилганлигини аммо, қор 
парчалари турли хил бўлиб чиққанлигига эътибор қаратади. Инсон-
лар бир-бирига ўхшамасликлари ва ҳар бир инсон ўзига хослиги би-
лан ажралиб туриши тўғрисида изоҳ бериб ўтади, ҳамда хулоса қилиб 
якун ясайди.
3-сессия. Якуний қисм
Семинар-тренингга якун ясаш
Қайта алоқа. Тренер иштирокчиларнинг семинар-тренингдан 
кутган кутилмаларини аниқлайди. Ватман қоғозга ёзилган ва ишти-
рокчилар кутган натижалар, амалга ошган кутилмалар белгиланади. 
Шунингдек, «Иштирокчиларнинг мавзу юзасидан хабардорлик лари 
ошдими?», «Улар нима янгиликларни ўзлаштирдилар?», «Қандай ху-
лосалар чиқаришди?» каби савол ва жавоблар ўтказилади. 
Якуний фикрлар ва таклифлар билдирилади.


65
(Бумеранг методи)

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling