Ижтимоий-психологик тренинг
Кутилаётган натижаларни аниқлаш
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-сессия. Асосий қисм Ақлий ҳужум.
- Кичик маъруза: «Болаларни зарарли ахборотлар таъсиридан ҳимоялашда яқин катталарнинг ўрни»
Кутилаётган натижаларни аниқлаш.
Тренер иштирокчиларнинг бугунги семинар-тренингдан кутаётган кутилмаларини аниқлайди. Бир вақтнинг ўзида тренер ватман қоғозга иштирокчиларнинг кутилмаларини ёзиб боради. Кейин эса тренер ҳар бир ёзилган кутилмаларни бирма-бир ўқиб чиқиши мумкин. Мана шу жараёнлар тўлиқ бажариб бўлинганидан сўнг гуруҳ ишлаш учун тайёр ҳисобланади ва тренер асосий машғулотларни бошлаши мумкин. Яъни, ишни олиб бориш босқичига ўтиш мумкин бўлади. 2-сессия. Асосий қисм Ақлий ҳужум. Иштирокчиларнинг мавзуга оид билимларини аниқлаш мақсадида тренер иштирокчиларга “Ахборот хавфсизлиги нима?” саволи билан мурожаат қилади. Иштирокчилар тақдим қи- линган мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазаларни билдирадилар. Тренер ҳамма жавоб вариантларини диққат билан эшитиб бўлгандан сўнг, иштирокчиларнинг фикрларини умумлаштириб, сизлар тўғри айтди- ларингиз “Ахборот хавфсизлиги бу - боланинг хавфдан ҳимоялани- ши яъни, психологик, жисмоний ва маънавий саломатлигига тўғри- дан-тўғри зарар етказиши билан боғлиқ ҳолатдир. Кичик маъруза: «Болаларни зарарли ахборотлар таъсиридан ҳимоялашда яқин катталарнинг ўрни» 61 Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: • шахснинг ахборотдан эркин фойдаланиши учун зарур шароитлар ва кафолатларни яратиш; • шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли сирларини сақлаш; • шахсни ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилиш. Тренер ёшлар ва вояга етмаганларнинг ахборот хавфсизлигига хавф солувчи воситалар тўғрисида маълумот бериб ўтади: • интернет; • телевизор; • мобиль телефонлар; • “оммавий маданият”ни тарғиб қилувчи, менталитетимизга зид мусиқа, клиплар; Шунингдек, матбуотларда эълон қилинаётган баъзи ахборотлар орқали таъсир қилишини кузатишимиз мумкин. Масалан: интернет қуйидагилар билан зарарли ахборотларни тарқатиш учун қулай ҳисоб- ланади: • интернетга киришнинг осонлиги; • фойдаланувчилар сонининг кўплиги; • алоқанинг анонимлиги; • ташқаридан бошқариш ва таҳрир қилиш чеклангани; • ахборотлар қисқа муддатда кенг маконда тез тарқалиши; • матн, тасвир ва овоз уйғунлигидаги ахборотни жойлаш каби қу- лайликларни мавжудлиги. • Тренер ахборот хавфсизлиги тушунчасини мазмун, моҳиятини очиб бергач, болалар учун зарарли бўлган ахборотларни келтириб ўтади: • миллатлараро адоват уйғотувчи, террор ва уруш тарғиб этувчи; • бузуқлик, хаёсизликни ифодаловчи; • одобсизлик, ахлоқсизликни тарғиб қилувчи; • соғлиққа зиён етказувчи; • шафқатсизлик, ваҳшийлик, зўравонлик; • жиноятчиликни оқловчи ва тарғиб қилувчи; • диний экстремистик ғояларни илгари сурувчи; • алкаголь, тамаки ва гиёҳванд маҳсулотларни истеъмол қилишга қизиқиш уйғотувчи; • бола руҳиятига зиён етказувчи ҳаёт тўғрисида нотўғри қарашлар уйғотадиган бошқа ахборотлар. 62 Шундан сўнг, тренер иштирокчиларга ”Болалар ўртасида ахборот хуружларининг яна қандай кўринишлари мавжуд?” саволи билан му- рожаат қилади. Иштирокчилар томонидан берилган жавоблар баҳс мунозара тарзида олиб борилади. Баҳс, мунозара иштирокчиларнинг муҳокама қилинаётган мавзуга қизиқишини оширади, уларга ўз фик- рини баён қилиш ва бошқаларнинг фикрини эшитишига имкон бера- ди. Бундан ташқари, баҳс, мунозара давомида муаммо ечимининг тур- ли йуллари топилади, гуруҳнинг бирлашишига ва ўзаро мустаҳкамла- нишига олиб келади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling