Ижтимоий-психологик тренинг


Соғлом турмуш тарзи ва зарарли одатларни олдини олиш


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

2.2. Соғлом турмуш тарзи ва зарарли одатларни олдини олиш 
профилактикаси
Биз ҳозир техника ва ахборот коммуникациялари ривожланган 
давр да яшаяпмиз. Бу ривожланиш ўзи билан бир қаторда инсон сало-
матлигига салбий таъсир этувчи зарарли одатларини олиб келди. Бу-
тун дунё бўйича ўлим ва ногиронликка олиб келувчи 10 та сабаблар-
дан бири – ўтроқ ҳаёт кечириш ҳолатидир. Компьютер билан ишловчи 
инсонлар саломатлигига таъсир этувчи асосий зарарли омиллардан 
бири қўйидагилар ҳисобланади: 
• Узоқ вақт давомида ўтириб ишлаш;
• Кўз толиқиши, кўриш қобилиятини пасайиши;
• Умуртқа поғонаси ва майда бўғимларни зўриқиши;
• Асабий зўриқиш яъни стресс ҳолатлари;
Инсон организми соат миллари каби равон ишлайди, ҳар бир нарса 
меъёр ва тартиб билан бажарилиши керак. Бу тартиб ва меъёр бузилса, 
инсон саломатлиги ҳам азият чекади. Шу ўринда компьютерга тобе 
инсонлар ҳам бундан мустасно эмас. Инсонлар узоқ вақт компьютер 
олдида ўтириш оқибатида ўз вақтида овқатланиш, ухлаш, дам олиш 
каби одатдаги меъёрларни унутадилар.
Меъёрда ошқозон кислотали ҳолатда бўлади. Инсон овқат қабул 
қилгандан сўнг ошқозон ости бези ва ўт қопидан бу озиқ моддаларни 
парчалаш учун ферментлар ажралади. Ошқозон ва ўн икки бармоқ-
ли ичакда парчаланиш давом этади. Компьютерга тобе инсонлар ўз 
вақтида овқатланмаса, ошқозондаги кислотали ҳолат ошқозон девор-
ларини, яъни шиллиқ қаватини емира бошлайди ва ошқозон деворида 
яллиғланиш ҳолати юзага келади. Бу тиббиётда гастрит касалиги деб 
номланади. Касалликни сурункали ҳолати ошқозон яра касаллигига 


71
сабаб бўлади. Ошқозон яра касаллигини оғир кечиши бу яширин қон 
кетиши билан кузатилади ва ўлим ҳолатига олиб келади. Қон кетиши 
ўз навбатида камқонликни, яъни анемия касаллигини келтириб чиқа-
ради. Анемия соч тўкилиши, тирноқларни мўртлашуви, аллергик ка-
салликларини зурайишига олиб келади. 
Компьютер олдида узоқ вақт давомида нотуғри ўтириш оқибатида 
умуртқа поғонаси қийшайиши, яъни сколиоз касаллигини келтириб 
чиқади. Бу ички органларни: юрак кон-томир, нафас олиш система-
си, ошқозон-ичак тракти иш фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. 
Қўлларнинг майда бўғимларида эса ҳар хил бўғим касалликлари арт-
рит ёки артроз касаллигини келтириб чикаради. 
Стресс ҳолати уйқуни бузилишига олиб келади. Меъёрда инсон уй-
қуга кетганда мияда гипофиз безидан «мелотанин» гармони ажрала-
ди. Бу тиббиётда ўсиш гармони деб аталади. Инсон уйқуга кетганда 
парасимпатик нерв системаси фаолияти фаоллашади, яъни, юрак ури-
ши, нафас олиши секинлашади, ошқозон-ичак фаолияти сустлашади, 
организм дам олади. Иммун системаси тикланади. Компьютерга тобе 
инсонлар стресс ҳолатига тушганида бу меъёрлар бузилади. Буюк ал-
лома Ибн Сино айтганларидек «Меъёрдан ортиқ ҳамма нарса зарар». 
Компьютерга тобе инсонларни бу зарарли одатларни олдини олиш 
учун кўпроқ:
• Инсон ўзи хоҳлаган ёки ёқтирган иш билан шуғулланиши керак;
• Инсонлар ўртасидаги ўзаро ижобий мулоқотга киришиш;
• Спорт билан шуғулланиш;
• Китоб мутолаа қилиш;
• Тоза ҳавода сайр қилиш;
• Ижодкорлик билан шуғулланиш соғлом ҳаёт тарзини шаклланти-
ришда ёрдам беради.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling