Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш,
тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғри-
сидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”-
ги Қонунининг 130-моддасига кўра Порнографик маҳсулотни та-
йёрлаш, тарқатиш реклама қилиш ва намойиш этиш билан боғлиқ
ҳаракатларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилиб, Вояга етма-
ган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни
тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек
уни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган
шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси си-
фатида жалб қилиш, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қи-
лиш билан жазоланади.
(Бумеранг методи)
3 - и л о в а
Ахборот хавфсизлиги тушунчаси
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари
ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ахборот хавфсиз-
лиги ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳи-
мояланганлигини билдиради. Шахснинг ахборот борасидаги хавфсиз-
лигини таъминлашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
– шахснинг ахборотдан эркин фойдаланиши учун зарур шароитлар
ва кафолатларни яратиш;
– шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли сирларини сақлаш;
– шахсни ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий таъ-
сир кўрсатилишидан ҳимоя қилиш.
Ахборот хуружларининг қуйидаги турлари мавжуд:
– ёлғон ахборот тарқатиш;
– ижтимоий онгни манипуляция қилиш;
– миллий-маънавий қадриятларни емириб ташлаш;
– етти ёт бегона маънавий қадриятларни сингдириш;
– халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш;
– кибертерроризм.
67
Do'stlaringiz bilan baham: |