Ижтимоий-психологик тренинг


Ахборот хуружи қуйидаги асосий қисмларга


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

Ахборот хуружи қуйидаги асосий қисмларга
асосланади
1. Психологик операциялар – ахборотдан фуқароларга таъсир этишда 
фойдаланиш.
2. Электрон хуруж – аниқ маълумотларни олиш имконини бермай-
диган восита.
3. Рақибга, душманга сохта ахборот бериш.
4. Очиқ ахборот хуружлари – ахборотни кўзга кўринмайдиган ўзгар-
тиришларсиз бузиш ва ҳоказо.
(Бумеранг методи)
4 - и л о в а
Болаларнинг яқин катталари
Ота-оналар, психологлар, педагоглар, тиббиёт ва ижтимоий ходим-
лар ҳамда оиланинг ёши катта аъзолари орқали болалар ахборот хавф-
сизлигини таъминлашда: тиббиёт томонидан – соғлом ҳаёт тарзи, педа-
гогик-психологик саводхонлигини ошириш, психологик бағрикенглик, 
фидоий фуқаро туйғусини ўстириш ва болаликни муҳофазалаш ишла-
рини кенг миқёсида олиб боришни кўзда тутади.
Информацион хуруж
Бу аввало маънавий таҳдид бўлиб, ҳар қайси одамнинг том маънода-
ги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг руҳий дунё-
сини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий ва ғоявий 
таҳдидлар мажмуасидир.
Ўргимчак тўри
Интернет тармоғида ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини 
тарғиб қилувчи 9 мингта, эротик мазмундаги 4 мингтадан зиёд сайт-
лар мавжуд. Ундаги 49 фоиз компьютер ўйинлари зўравонлик ва ёвуз-
ликни тарғиб қилаётир, 42 фоиз болалар ва ўсмирлар онлайн тизими 
орқали тарқатиладиган порнография таъсирига бутунлай қарам бўлиб 
қолган. Халқаро экспертлар дунё миқёсида 38 фоиз бола миллатчилик 
тусидаги веб саҳифаларни мунтазам кузатиб бориши аниқланган.
САВОЛЛАР
1. Интернет деганда нимани тушунасиз?
2. Ижтимоий тармоқлар деб нимага айтилади ва қайси ижтимоий 
тармоқларни биласиз?
3. Оммавий ахборот воситаларига нималар киради?


68
4. Интернет сайтларида ёшларга кучли таъсир этувчи қандай хуруж-
лар мавжуд?
5. Ёшларни носоғлом ахборотлар, ёт ғоялардан ҳимоялашга қара-
тилган қайси қонунларни биласиз?
6. Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, рек-
лама қилиш, намойиш этиш қандай жазоланади?
7. Ўзбекистон Республикасининг қайси қонунида Ахборот хавф-
сизлиги тўғрисида тушунча келтирилган?
8. Ахборот хуружларининг турларини сананг?
9. Ахборот хуружи нечта асосий қисмларга асосланади?
10. Психологик операциялар бу....
11. Болаларнинг яқин катталари деганда кимлар назарда тутилади?
12. Информацион хуруж нима? 
13. Ўргимчак тўри деганда нимани тушунасиз?

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling