Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

 1 - и л о в а
Интернет
Глобал компьютер тармоғи бўлиб, керакли ахборотларни қидириб 
топиш ва фойдаланиш воситасидир. Электрон почта эса интернет хиз-
матининг бир тури бўлиб, тезкор ахборот алмашиниш воситасидир.
Ижтимоий тармоқлар
Масофадан интернет орқали одамлар орасидаги «online» танишув 
ҳамда мулоқотни таъминловчи ва ўз аъзоларининг турли хил шахсий 
маълумотларини ўзида акс эттирувчи интернет тармоқларига(сайтла-
рига) ижтимоий тармоқлар дейилади. Мисол учун, ҳозирда дунё ва 
минтақамизда кенг тарқалган «Facebook», «Odnoklassniki», «Mail» 
каби тармоқларни айтиш мумкин.
Оммавий ахборот воситалари 
Газеталар, журналлар, радио, телевидение ва оммавий ахборот тарқа-
тишнинг бошқа воситаларининг жамият аъзоларига таъсир кучига ай-
тилади.
Интернет сайтларида ёшларга кучли таъсир 
 этувчи хуружлар
– биринчи тоифадаги ахборотлар сирасига ёт, бузғунчи ғоялар (диний 
экстремизм ва террорчилик ғоялари, миллатчилик, ирқчилик, садизм ка-
билар)
– иккинчи тоифадаги ахборотлар эса ғарб ҳаёт тарзига хос, ўзбек мен-
талитетига зид одатлар ва кўникмаларни тарғиб этади. Бу айниқса, ғарб 
ёшларининг кийиниши, одатларини тарғиб қилувчи мақолалар, клип-
лар, фильмлар;
– учинчи тоифага эса порнографик ахборотлар киради;
– тўртинчи тоифага эса ҳали текширилмаган, ўз исботига эга бўлма-
ган турли ҳужумкор ахборотлар.
(Бумеранг методи) 
2 - и л о в а
Миллий қонунчилигимизда ёшларни носоғлом 
ахборотлар, ёт ғоялардан ҳимоялаш
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ёшларга оид 
давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги ва «Бола ҳуқуқлари-
нинг кафолатлари тўғрисида»ги, “Алоқа тўғрисида”ги, “Телеком-
муникация тўғрисида”ги, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қо-
нунларда ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, жумладан, порногра-
фия, шафқатсизлик, зўравонликни тарғиб қилувчи, болаларга зарарли 


66
таъсир кўрсатувчи, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига ташвиқот қи-
лишни таъқиқлашга қаратилган. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling