60
1-сессия. Кириш қисми.Тренингни бориши
Танишув: Машғулот аввалида тренер ўзини аудиторияга таништи-
риб, қайси ташкилот, муассасадан эканлигини ва ўзи ҳақидаги баъзи
маълумотларни (ёқтирган ранги, қизиқишлари ва ҳ.к.) айтади. Тренер
ҳақида иштирокчиларда пайдо бўлган илк тасаввур кейинги ишлар на-
тижасига, тренер ва гуруҳ аъзолари ўртасидаги муносабатлар характе-
рига ва албатта, машғулотнинг самарадорлигига ўз таъсирини ўтказади.
Танишувда иштирокчилар доира шаклида ўтиришлари мумкин.
Гуруҳда ишлаш бўйича қоидалар. Тренер
семинар-тренингни
бош лашдан аввал иштирокчиларга семинар-тренинг қоидаларини
эслатиб ўтади:
• бир-бирини ҳурмат қилиш;
• ўз фикрини эркин баён этиш;
• бошқаларнинг фикрини бўлмаслик;
•
эшитиш ва тинглаш;
• регламентга риоя қилиш;
• семинар-тренингда бошидан охиригача қатнашиш;
• фаоллик.
Do'stlaringiz bilan baham: