Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

ЎЙИН ТУРЛАРИ
Танишув ўйинлари
Ҳар бир гуруҳ билан олиб бориладиган машғулот қандай мақсад-
да ўтказилишидан қатъий назар “танишиш” ўйини билан бошланади, 
чунки гуруҳ аъзолари бир-бирларини яхшироқ билиб олишлари ло-
зим. Айниқса, биринчи ўйиндаёқ иштирокчилар фақат исмлариниги-
на айтиш билан кифояланиб қолмасдан, ўзининг ҳолати, кайфияти ва 
ҳатто ҳарактерини ҳам ифодалай олса, бу жуда яхши самара беради.
Гуруҳ аъзолари бир-бирлари билан мулоқотга киришишлари осон 
бўлиши учун бир-бирларининг исмларини эслаб қолишга ёрдам бе-
рувчи ўйин ўтказиш лозим. “Танишув” ўйини - гуруҳнинг барча аъзо-
лари ўзларини ҳар жиҳатдан қулай, дадил тутишлари, шунингдек, ўза-
ро ишонч ҳосил қилишлари учун биринчи ва энг муҳим қадамдир.
“Тана (тактил) тўсиқларини бартараф қилиш” ўйини
Одам нотаниш гуруҳга тушиб қолса, у албатта ўзини ноқулай ҳис 
қилади, уялади. Агар биз кимнингдир елкасига қўлимизни қўйишга, 
соч турмагининг у ёқ бу ёғини тўғрилаб қўйишга ҳаддимиз сиғса, 
ўша одам ёнида ўзимизни дадил ва хотиржам ҳис этамиз. Агар одам-
лар бир-бирини яхши танимаса, билмаса, бундай хатти-ҳаракатларни 
бажара олмайдилар ва ўзаро мулоқотда руҳий зўриқиш, ноқулайлик 
каби ҳислар пайдо бўлади. Лекин шундай ўйинлар борки, улар бун-
дай тўсиқларни бартараф этишга ёрдам беради. “Тана тўсиқларини 
бартараф қилиш” ўйинларининг моҳияти шундаки, гуруҳ аъзолари 
бир-бирларига “тега олиш”ларига имкон яратилади.
Гуруҳ аъзолари ўртасида ўзаро ишонч ва ишчанлик муҳитини юза-
га келтириш учун бу ўйинни “Танишув ўйинлари” ўтказилганидан 
кейиноқ бошлаш мақсадга мувофиқдир. 


57
Ишчанлик муҳитини яратиш бўйича ўйинлар
Бу хилдаги ўйинлар гуруҳ иштирокчиларига маълум бир муҳитда 
ўзини қулай ҳис қилиш кўникмаларини шакллантиришга имкон бера-
ди. Бу ўйинларда иштирокчилар бино (хона, майдонча) бўйлаб юриш-
лари, ҳатто югуришлари, сакрашлари мумкин. Бундан кўзланган мақ-
сад – уларга ўйин ўтказилаётган жойнинг ҳар бир бурчагида ўзини 
дадил, ишончли сезиши учун шароит яратиб беришдир. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling