Ижтимоий-психологик тренинг
Тренернинг эмоционал таъсирчанлик қобилияти
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
Тренернинг эмоционал таъсирчанлик қобилияти
Тренер ўзидаги истак-хоҳишни аниқ намоён қилиш орқали ишти- рокчиларни ўйинни бошлашга қизиқтириши лозим. Ўйинни бошлаш учун қилинган таклиф жонли, қувноқ тарзда айтилиши ва иштирокчи- ларни ҳаракатга келтириши керак. Гуруҳдан ўйинни бошлашга бўлган хоҳишини сўраш тавсия этилмайди, чунки кўпчилик иштирокчилар учун бу ноодатий ҳол бўлиб, улар ўйинга қатнашишдан бош тортиши мумкин. Шунинг учун гуруҳни танлаш имкониятини кўтаринки кай- фият билан қизиқтириш ва фаоллигини ошириш керак. Тренер ўйиннинг боришини, унинг жадаллиги ва суръатини аниқ- лаб олиши муҳим. Агар ўйин чўзилиб кетадиган бўлса, уни тезлатиш- га, иштирокчиларни қизиқтириш учун кўтаринки руҳда тугатишга ҳа- ракат қилиш зарур. Баъзи ҳолларда тренер ўйинни бошлашдан ва ўйин қоидаларини тушунтиришдан олдин иштирокчиларни қизиқтириш учун ўйинга доир қизиқарли воқеа-ҳодисалар тўғрисида фикр алмашиниб олишла- ри мақсадга мувофиқдир. Катталарда ҳам ва болалар руҳиятида ҳам мусобақалашишга бўл- ган мойиллик кузатилади. Ана шу мойилликдан фойдаланган ҳолда, тренер иштирокчиларда ўйинга хос кайфиятни вужудга келтириш учун гуруҳлар ўртасида рақобат ҳиссини уйғотиши яхши натижа беради. Ўйиннинг охири доимо қандайдир эмоционал аҳамиятга эга бўли- ши, яъни ўйин охирида албатта, икки хил ҳолат кузатилиши зарур: биринчидан, иштирокчиларда кўтаринки кайфиятнинг кузатилиши; иккинчидан, ўйиндаги ўзаро муносабатлардан мантиқий якун келиб чиқиши керак. Энг оддий эмоционал олқиш сифатида қарсак роль ўй- наши мумкин, вазиятдан келиб чиққан ҳолда олқишлашнинг бошқа усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Ўйин пайтидаги ўзаро муносабатларнинг муваффақиятини таъмин- лаш учун тренер гуруҳдаги шарт-шароитларни масалан, гуруҳ аъзола- рининг ёшини ҳисобга олиши зарур. Ҳамма ўйинлар ҳам турли ёшдаги гуруҳларда муваффақиятли ўтавермайди. Ҳар бир ўйин гуруҳ билан ишлаш жараёнида ўз ўрнига эга бўлади. Ўйинлар ўзига хос мантиқ асосида ташкил қилиниши лозим. Масалан, “тактил тўсиқларни бар- тараф қилиш” ўйинини ўтказмасдан туриб, “ишонч асосида” ўйинини ўтказиб бўлмайди. “Исмларни эслаб қолиш” ўйини муваффақиятли ўтиши учун доира шаклида ўтирган иштирокчилар бир-бирларининг исмини эшитганлигига, бир-бирига аҳамият берганлигига ишонч ҳо- сил қилиш керак, чунки билмаган нарсани эсда сақлаб бўлмайди. 53 Тренер гуруҳ билан ишлашдан олдин ўйинни ўтказиш учун зарур бўлган барча материалларни ва хатти-ҳаракатларни яхшилаб ўйлаб олиши керак. Қатнашчиларнинг ўйинга қизиқишини ошириш учун материалларнинг ёрқинлиги, жозибадорлигини назардан қочирмаслик лозим. Бошловчи эътибор бериши керак бўлган муҳим жиҳатларидан яна бири – гуруҳнинг ўйин жараёнига киришиб кетишидир. Ҳар бир гуруҳ учун ўйинлар қандайдир янги ва ўзига хос ҳодисадир. Шунинг учун ўйинларни танлашда “оддийдан мураккабга” тамойилига амал қилиш зарур. Айрим ҳолларда бошловчининг кайфияти кўтаринки бўлиши ва кўзланган мақсадга эришиши учун бу кайфиятни гуруҳ аъзоларига ҳам “юқтириш” керак. Агар гуруҳ ўйинга киришишни истамаса чўчиш керак эмас, бу одатланилмаган ҳолатга нисбатан дастлабки акс таъсир (реакция) бўлиб, тезда ўтиб кетади. Кўплаб ўйинларни ўтказиш жараёнидаги тренерда бу борадаги зарур кўникма ва малакалар шаклланиб боради, бироқ муайян ўйин қоидаларини бажариш, вазифаларни тушуниш, шарт-шароитларни ҳисобга олиш натижасида тренернинг иши осонлашади, энг муҳими гуруҳдаги ишнинг сифати ошади, тренинг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар юқори даражада амалга оширилади. Шундай экан, тре- нинг жараёнида ўйинлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилиш зарур. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling