Ижтимоий-психологик тренинг
Ўйинни ўтказиш босқичлари
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гуруҳларда биргаликда ўтказиладиган ўйинлар
Ўйинни ўтказиш босқичлари
*ўйин қоидаларини ўйиннинг моҳияти ва мазмунини тушунтир- масдан олдин таништириш мақсадга мувофиқ ва бунда энг яхши усул – ҳар бир иштирокчи қоидаларга риоя қилишини оғзаки тасдиқлаши лозим; *ролли ўйинлар ўтказилиши учун маълум вақт белгиланиши керак, белгиланган вақт иштирокчиларга эълон қилинади ва тренер томони- дан назорат қилиб борилади; *тренер ўйин қоидаларидан сўнг ўйин мақсадини тушунтиради (нима учун бу ўйин ўтказаяпти). Ўйиннинг мазмуни ўқиб берилади ёки у акс этган карточка иштирокчиларга тарқатилади ва уларга ўзи- ни қандай тутиши лозим бўлган маълум бир вазият ёки ҳолат таклиф этилади; *ролли ўйин тугаганидан сўнг ҳосил қилинган тажриба муҳокама қилинади. Тренер ролли ўйин қатнашчиларига фикрларини баён қи- лишлари учун кўмаклашади. Фикрларни баён этиш ҳам қоида асосида - маълум тартиб ва шаклда амалга оширилади. Ҳар бир қатнашчининг ўз кечинмалари ва фикрларини баён қила олиши жуда муҳимдир, бу- нинг учун тренер ўйин жараёнида қатнашчиларда намоён бўлган ҳар бир ҳиссиётнинг юзага чиқишини қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб бориши зарур; *агар бирорта ўйин қатнашчиси ўз кечинмалари билан ўртоқла- шишни истамаса, унинг бу истагини албатта инобатга олиш керак. Гуруҳларда биргаликда ўтказиладиган ўйинлар Гуруҳларда биргаликда ўтказиладиган ўйинларда ғолиб ва мағлуб- лар бўлмаслиги ва ҳеч ким ўзини яккаланиб қолгандай ҳис қилмасли- ги керак. Ўйин бу – вақтихушлик қилишдир ва у ўйин иштирокчила- рида умумийлик, муштараклик ҳиссини вужудга келтиради. Ўйинлар болаларда ҳам, катталарда ҳам бошқаларга ишонч, диққатни жамлаш, киришимлилик ва ўзаро мулоқот кабиларга кўникма, малакалар ҳосил қилади. Шу тарзда ўйинлар иштирокчиларнинг нафақат ақлий жиҳат- дан, балки умуман шахс сифатида ривожланишига ҳам катта ёрдам 56 беради. Шунингдек, узоқ давом этган зўриқтирувчи машғулотлар ёки нохуш ҳаётий вазиятлардан сўнг ўзини тиклаб олишига ёрдам беради. Гуруҳдаги барча иштирокчилар ҳам ўйинда иштирок этишни истай- вермайдилар ва уларни мажбурлаш шарт эмас. Агар улар битта ўйин- да қатнашсалар, ўз-ўзидан кейинги ўйинларда ҳам иштирок этишни хоҳлаб қоладилар. Тренер ҳар доим елиб-югуриб иштирок этиши шарт. Бу эса гуруҳда хуш кайфият, дўстлик муҳитини яратишга ёрдам беради. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling