Ижтимоий-психологик тренинг


мавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

мавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат 
сиёсатининг асослари тўғрисида»ги ва «Бола ҳуқуқларининг 
кафолатлари тўғрисида»ги, “Алоқа тўғрисида”ги, “Телекомму-
никация тўғрисида”ги, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонун-
ларда ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, жумладан, порнография, 
шафқатсизлик, зўравонликни тарғиб қилувчи, болаларга зарарли таъ-
сир кўрсатувчи, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига ташвиқот қилиш-
ни таъқиқлашга қаратилган. 
Бугунги кунда, ахборот-коммуникация, ОАВ воситалари, интернет, 
мобиль телефон, компьютерсиз кундалик ҳаётимизни тасаввур этиш 
қийин бўлиб қолди. Албатта, буни инсоният тафаккурининг юксак 
натижаларга эришгани билан ижобий баҳолашимиз мумкин. Бироқ, 
ўсиб келаётган ёш авлод руҳияти софлиги ва улар қабул қилаётган ах-
боротларни тўғри таҳлил қила олиш кўникмалари етарли эмаслиги бо-
1
Каримов .И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч.-Т.: Маънавият-2008, 
152-б


5
лаларнинг яқин катталарига ахборот хавфсизлигини таъминлашдаги 
масъулиятини ҳис этиш, хабардор бўлишни талаб қилмоқда. 
Республиканинг турли ҳудудларида психолог-педагог, ота-оналар 
ва ўқувчи-ёшлар ўртасида ёшларнинг ахборот хавф сизлигини таъмин-
лаш масалаларини ўрганишга бағишлаб ўтказилган тадқиқот натижа-
лари эртамиз эгалари бўлган ёшларни зарарли ахборот хуружидан ва 
маънавий таҳдидлардан асрашда ижтимоий-психологик тренинглар 
дастурини ишлаб чиқишга туртки бўлди. 
Ишлаб чиқилган семинар-тренинг дастурларининг амалиётга тат-
биқ қилиниши эса яқин катталарга фарзандларни тўғри тарбия лаш, 
зарарли ахборотлардан ҳимоялаш, болаларни пси хологик, жисмоний 
ва маънавий саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи ва бошқа кўри-
нишдаги хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга ёрдам беради. 
Ижтимоий-психологик тренинг ижтимоий амалиётнинг турли 
соҳаларига кириб бормоқда. Унинг диагностик таҳлили, ривожла-
ниш имкониятлари, кадрлар фаолияти мутахассисларни, психологлар-
ни, педагогларни, психотерапевтларни корхона ва ташкилот бошқа-
рувчиларини, тадбиркорларни диққатини тортмоқда.
Ижтимоий-психологик тренинг инсонлар ўртасида соғлом муноса-
батга эришишни мақсад қилиб қўяр экан, уни ташкил қилувчи ва ўт-
казувчи шахслар ҳам тренинг машғулотини ўтказиш тартиб-қоидаси-
ни мукаммал билиши лозим. Тренинг ўтказувчига қўйиладиган асосий 
шарт ва талаблардан бири, у мулоқот жараёнининг барча қирраларини 
юқори касбий даражада эгаллаб, бевосита тренинг машғулоти жараё-
нида қўллай олишдир. Тренинг давомида шахслараро муносабатлар ва 
мулоқот қилиш, қатнашувчилар орасида ўзаро ҳурмат, ўз-ўзига ишонч, 
эркин фикрлаш, эркин тутиш, ўз билимини салбий ва ижобий томонла-
рини таҳлил қилиш билан биргаликда психологик ҳимоя каби сифатла-
рини шакллантириб боради.
Ижтимоий-психологик тренинг, психология йўналишига кирадиган 
“Умумий психология”, “Ижтимоий психология”, “Оила психологияси”, 
“Психодиагностика ва психокоррекция” каби фанлар билан узвий боғ-
лиқ. Шунингдек, ушбу фанлар йўналиши бўйича фикрларга таяниб, би-
лимларни чуқурлаштиради ва юқорида кўрсатилган фанлар учун ҳам 
маълум даражада янги маълумотлар беради.
Тренинг ўтиш жараёнида қўлланиладиган интерфаол усуллар, тре-
нинг машғулотларида фойдаланиладиган турли хил методикалар, машқ 
ва ўйинларнинг тавсифи, уларни таҳлил қилиш усулларидан фойдала-
нилади. 


6
Ижтимоий-психологик тренинг, фаолликни ошириш, ҳамкорлик 
фао лиятини шакллантириш, муомала ва муносабат муаммоси бўйи-
ча ама лий фаолиятга киришувчилар, психологлар ва педагоглар учун 
фойда лидир. 
Ижтимоий-психологик тренинг фаол ўқитиш усулларини, мақсад ва 
вазифаларини, гуруҳлар билан ишлаш қоидаларини, замонавий психо-
терапия усулларини, иштирокчиларни ҳар қандай вазиятларда психоло-
гик ёрдам кўрсатиш имкониятини очишга ёрдам беради.
Ушбу ўқув-услубий қўлланмада ижтимоий-психологик тренинг 
ҳақида назарий маълумотлар ҳамда машғулотни ўтказиш тартиби ҳақи-
да амалий тавсиялар бериб ўтишга ҳаракат қилдик. Қўлланма барча 
турдаги таълим тизимида фаолият кўрсатаётган амалиётчи психолог-
лар, ўқитувчилар ва талабалар, ижтимоий-психологик тренинг ҳақида 
маълумот олувчилар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling