Ижтимоий-психологик тренинг


I – БОБ. ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

 БОБ. ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ 
ВАзИФАСИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
1.1. Ижтимоий-психологик тренинг ҳақида тушунча
Таълим-тарбия жараёнида шахсни шакллантиришнинг ижтимоий- 
психологик хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар бир ин-
сон ўз ҳаёт-фаолияти давомида турли воқеа ва ҳодисаларнинг гуво ҳи 
бўлади. Бундай ҳолатлар албатта, унинг психологиясига таъсир эт-
масдан қолмайди. Таассуротлар эса доим ижобий томонга ҳам бора-
вермайди, унинг алмашиниб туриши табиий ҳол. Шунга қарамасдан, 
одам ўз фаоллигини ошириб, мақсад сари интилишга ҳаракат қили-
ши лозим. Буни амалга ошириш учун ижтимоий психологик тренинг 
машғулотлари самарали натижага эришиш имконини яратади.
Ижтимоий-психологик тренинг амалий психология соҳаларидан би-
ри бўлиб, муомаланинг компитентлик томонини ривожлантиради.
Тренинг инглизча “traening”-сўзидан олинган бўлиб, билим бериш, 
машқ қилиш деган маънони билдиради. Қисқача мазмунга келганда 
асосан, гуруҳлар орасидаги муносабатларни инсон шахсини ҳар томон-
лама ривожлантириш мақсадида ўзаро таъсир этиш муносабатларини 
ташкиллаштириш мақсадида қўлланиладиган услублар йиғиндисидир.
Тренинг ёрдамида индивидларнинг коммуникатив қобили ят ларини 
ривожлантириш билан бирга ўзини ва бошқаларни тўғри идрок эта 
олишга қаратилган муаммолар ўрганилади.


7
Тренинг машғулотларида иштирокчи шахсининг хатти-ҳаракат лари 
таркиб топади. Гуруҳга бўлган муносабати шаклланади. Қабул қилин-
ган нормаларга жавоб беришни ўрганиб боради. Тренинг гуруҳларда 
ижтимоий-психологик муҳитни яхшилаш мақсадида ўтказилади. 
Тренингнинг назарий ва амалий асосини америкалик олим К. Род-
жерс (1902 йил) томонидан ишлаб чиқилган. Бу назария гуманистик 
психология ғояларига таянади ва «Шахснинг ўз-ўзини фаоллашти-
риш» ғоясига асосланган назариядир. 
К. Роджерс ўзининг бу ғоясини америкалик психолог К. Левиннинг 
(1890-1942й) «Гуруҳлар диагностикаси» деган илмий ишига асосла-
ниб кашф этади.
Психолог олимлардан А.В.Петровский, А.Хораш томонидан тре-
нинг назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб чиқилган. Бу икки олим асо-
сан тренингни амалга оширишда ролли ўйинлар ва гуруҳ баҳси мето-
дидан фойдаланганлар. Бундан ташқари ишбилармонлик, яъни инно-
вацион ўйинлардан ҳам фойдаланганлар. Гуруҳларда турли муам моли 
вазиятлар ташкил қилиниб, гуруҳ аъзоларининг сони 7-15 кишини 
ташкил этади. Шу вазиятларда гуруҳ аъзолари маълум роллар бажа-
радилар. 
Тренинг жараёнида асосан, хулқ-атвор тренинги асосий ўринни 
эгаллайди. Шахснинг ўз-ўзига бўлган муносабати машғулот жараёни-
да атроф-муҳитнинг таъсири натижаси билан бевосита хулқ-атвори-
нинг ўзгаришига олиб келади. 
Тренинг турли типларда ўтказилиши мумкин. Масалан: ҳиссиёт 
тренинги, видео тренинг, перцептив тренинг.
Тренингнинг асосий мақсади, шахсни психологик яъни, руҳий жи-
ҳатдан эркинликка чиқариш, унда табиий эркинликни ҳис этиши, ўз 
гуруҳи ва ундан ташқари ўзаро муносабатга киришиш ва алоқа ўрната 
олишни шакллантириш. Тренинг ҳар қандай гуруҳда олиб борилиши 
мумкин, яъни ўсмирлар, ўспиринлар, талабалар, ўқитувчи педагоглар, 
турли соҳа вакиллари ва бошқалар. Машғулотни ўтказиш учун албат-
та, бошқарувчи бўлиши шарт чунки, тренингнинг мақсади ва ижобий 
натижасини аниқлаш дастур асосида олиб борилади. Масалан: бошқа 
кишиларни ва ўз-ўзини тушуна олиш, ўзига баҳо бериш, атрофда-
гиларни тинглаш ва уларни идрок этиш каби ижтимоий-психологик 
муам молар шакллантирилади.
Ижтимоий-психологик тренингнинг мақсади, вазифасига асосла-
ниб мураккаблаштириш ёки соддалаштириш мумкин. Иштирокчилар-
нинг фаолиятига қараб машғулот таркибига роли, ҳаракатли ўйинлар, 


8
мунозарали баҳслашувларни киритиш мумкин. Ролли ўйин шаклида 
вазиятни идрок этиш, ҳаракатли ўйинлар билан фаолликни ошириш, 
баҳслашув орқали эса фикрлаш жараёнини ошириш ташкиллаштири-
либ борилади. Тренинг машғулотларининг мазмунига қараб минут, 
соат, бир неча кун давом этиши мумкин. Ижтимоий-психологик тре-
нинг ўз ичига бир неча машғулотни қамраб олади, машғулот жараёни-
да самимий муносабат, дўстона вазият, муомала маданиятини шакл-
лантирувчи психологик муҳит яратилади.
Тренинг ёки ўйин жараёнида маълум қоидаларга риоя қилиш қуйи-
даги кўринишларда тавсия этилади; 
– бир бирига самимийлик ва хайриҳохлик;
бир- бирига ишониш;
– қатнашувчининг фаолиятига ва мулоқот усулларига баҳо бериш; 
– ўз таассуротларини тренинг машғулотларида бошқарувчига маъ-
лум қила олиш; 
– топшириқларни бажаришда фақат ижодий фаразга мўлжал бўлиши;
– жисмоний нуқсонларга эътибор бермаслик;
– машғулот жараёнида ҳеч кимга ҳеч қандай маслаҳат бермаслик;
– албатта “бу ерда ва ҳозир” деган шартни бажариши яъни, тренинг 
машғулотида рўй берган ҳодиса ёки нарса ташқарига чиқмаслиги за-
рур;
– қатнашувчи гуруҳларнинг барча аъзолари хоҳиш-истаклари би-
лан иштирок этишлари керак. Ўйин жараёнида рўй бериб турадиган 
қийинчиликларни назарда тутиш зарур бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда тренинг ўтказиш жараёнида 
қуйидагиларга эътибор қаратиш кўзда тутилади:
1. Ҳар бир шахс ўйин жараёнида иштирокчиларнинг қиёфасига 
тўғридан-тўғри самимий қарай олиши керак.
2. Ўйин фаолиятининг боришида яратилган вазият яхши ва қулай 
бўлиши шарт.
3. Ўйиннинг муваффақиятли бўлиши тренернинг психологик та-
йёр гарлигига, индивидуал ва гуруҳий ёндашувига, ташкиллаштира 
олиш қобилиятига боғлиқ бўлади.
4. Тренинг ўзаро бир-бирига ишонган ҳолда таъсир этиш муҳити-
га эга бўлиши зарур.
Тренинг машғулоти махсус тайёрланган хоналарда ёки синфларда, 
очиқ ҳавода ва шу каби имкониятли шароитларда ўтказилади. Машғу-
лот ўтказиш учун зарур бўлган предметлар, асбоб-ускуналар етарли 
бўлиши керак. 


9
Ижтимоий-психологик тренинг турли формаларда, шакл ва модел-
ларда ўтказилиши мумкин. Юқорида таъкидланганидек, уларнинг 
орасида инсоннинг хулқ-атвор муносабати тренинги муҳим ўрин эгал-
лайди. Чунки инсон доимо атрофдаги кишилар билан бевосита муно-
сабатда бўлади, уни идрок этади, ахборот етказади ва олади, уларни 
тушунишга ҳаракат қилади, персептив муносабатда бўлади. У доимо 
гуруҳ билан боғланган бўлади. Мулоқот жараёнида турли келишмов-
чиликлар, қийинчиликлар вужудга келиши мумкин, уларнинг олдини 
олишда ижтимоий-психологик тренинг муҳим ўринни эгаллайди. Гу-
руҳда ишонч муҳитини яратиш кундалик муомалага киришиш учун 
эркинлик, очиқлик ва самимийлик ҳолатини яратишга ёрдам беради. 
Бундай жараён қатнашувчиларда ўзларини, ўз хатти-ҳаракатларини, 
муносабатини идрок этиш имкониятини яратади. Бошқарувчи эса 
кутилган натижага эришиш учун билими ва маҳоратини фаолликни 
оширишга қаратиши зарур бўлади. Бунинг учун қуйидаги тамойил-
ларга амал қилинади.
1. Оғзаки ёки ёзма машғулотларда, ролли ўйинларда, тўлиқ фаол 
бўлиш тамойили. Бу машғулотда гуруҳ қатнашувчилари ролли вазият-
ларга тақсимланади ва ўйинда қатнашувчиларни берилган мезон асо-
сида ўрганилиб борилади. 
2. Фаолият жараёни изланилган тамойил. Бу тренингда шун дай му-
аммолар яртилиши зарурки, барча қатнашувчилар бош қотиришлари 
талаб қилинади.
3. Қатнашувчиларнинг хатти-ҳаракатларини объективлаштириш 
тамойили. Бунда, ўйин жараёни, мазмуни ва қатнашувчиларнинг му-
носабати объективлик даражасига етиши зарур. Ўйин охиригача олиб 
борилади ва натижага эришилади.
4. Ўйин жараёнида (муомалада) шериклик тамойили. Қат на шув-
чилар шеригининг шахсий хусусиятларини тан олиши фикр юритиш-
ни, ҳукм ва хулоса чиқаришни, идрок эта олишни, қизиқиш, интилиш 
ва эҳтиёжларни ҳисобга олиши зарур бўлади.Ҳозирги замон психо-
логиясида ижтимоий-психологик тренинг машғулотлари муаммосига 
катта эътибор берилмоқда. Лекин хорижий мамлакатларда (АҚШ, Ан-
глия, Франция) психологиясида тренинг муаммоси турли ўйинларда 
ишлаб чиқилган. Масалан: Бехивиоризм психологияси когнитизм (би-
лиш), гуманистик йўналишни олиш мумкин. 
Бугунги кунда болаликни муҳофазалашда ахборот хавф сизлигини 
таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Боланинг ахборот хавф-

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling