Ижтимоий-психологик тренинг


Ижтимоий-психологик тренингга қўйиладиган


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

1.2. Ижтимоий-психологик тренингга қўйиладиган 
талаблар ва тренинг ўтказиш қоидалари
Тренингни ташкил этиш ва ўтказиш учун тренер гуруҳдаги ҳар бир 
иштирокчини психик ҳолатини олдиндан ҳис қила олиши, улар билан 
мулоқотга киришиш йўлларини англаб етиши лозим. Машғулотни ўт-
казиш учун шинам, қулай, эркин ҳаракатланишга мўлжалланган, стул-
лар билан жиҳозланган жой бўлиши шарт. Хонада иштирокчиларнинг 
орасига тўсиқ бўладиган ортиқча жиҳозлар (ортиқча стол, стуллар) 
бўлмаслиги керак. Гуруҳ аъзолари доира шаклида ўтирадилар. Дои-
ра шаклида ўтиришнинг афзаллиги шундаки, ҳамма иштирокчилар 
бир-бирининг борлигини ҳис қилиши ва бир-бирини кўриб туриши-
га имконият бўлади. Бу эса иштирокчиларда ишонч, қизиқиш, диққат, 
идрок каби жараёнларни вужудга келтиради. Шунингдек, бошловчи 
иштирокчилар орасида эркин мулоқот қилиш имкониятини яратади. 
Айниқса, болалар гуруҳи билан ишлаганда улар қаршисида ўқитув-
чининг бўлмаслиги ўсмирларда ҳақиқий тенгликни ҳис этишга ёрдам 
беради. Бу орқали гуруҳ аъзоларининг ҳақиқий ижтимоий тенглигини 
таъминловчи психологик муҳит яратилади. 


13
Тренинг жараёнида гуруҳ аъзоларининг сони 8-10 кишидан 15-20 
гача бўлиши энг маъқул вариант ҳисобланади. Энг яхши гуруҳ 12-
15 кишидан иборат бўлган гуруҳдир. Иштирокчиларнинг кўпайиб 
кетиши ўзаро ишонч муҳитининг таркиб топишига халақит бериши 
мумкин. Аъзолари кам бўлган алоҳида гуруҳларда эса иштирокчилар 
бир-бирларини тезроқ тушунадилар ва тез тил топиша оладилар. Агар 
иштирокчилар сони 25 кишидан ортиб кетса, дастур асосида ишти-
рокчиларни бир неча гуруҳларга бўлган ҳолда ўтказилади, аммо бунда 
кўп вақт талаб этилади ва иштирокчиларнинг диққати бўлинади. Бу 
эса кутилган натижага эришишга халақит беради.
Ҳар қандай тренинг тренернинг қисқача ахбороти яъни тре нинг-
нинг мақсади, вазифалари, иштирокчилар эгаллаши мумкин бўлган 
омиллар ҳақида фикр билдириши билан бошланади. Шунингдек, 
иштирокчиларга тренинг ҳақида тушунча, унинг қандай ташкил қили-
ниши, ўтказилиши, машғулот сўнгида қандай натижаларга эришиши 
мумкинлиги тушунтирилади. Кейинги босқичда тренер гуруҳ аъзола-
ри билан машғулот давомийлигини келишиб олиши керак. Машғулот 
давомийлиги қуйидагича бўлиши мақсадга мувофиқ:
1. Ҳафтасига 4-5 кун 8 соатдан (орада 1 соат, 30 минут танаффус 
берилади). Бу энг самарали натижа беради.
2. Ҳафтасига 2-3 кун ҳар куни 4-5 соат. Самарали натижа беради.
3. Ҳафтасига 1 кун 3-4 соатдан. Камроқ самара бериши ку тилади. 
Тренер машғулот мавзуси ва ечим топиш лозим бўлган муаммо 
ҳақида тушунча бериб, гуруҳ мотивациясини аниқлаш учун ҳар бир 
иштирокчи билан индивидуал суҳбат олиб бориши лозим. Суҳбатда 
асосан қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинади.
Тренинг машғулотидан нима кутяпсиз?, Машғулотга ўз хоҳишингиз 
билан иштирок этаяпсизми?, Танланган мавзу сизга маъқулми?.
Машғулот ўтказиш жараёнида баъзи бир масалаларга аниқлик ки-
ритиш мақсадида индивидуал психологик хусусиятларни аниқлашга 
хос психологик методикалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Тре-
нинг машғулоти жараёнида тренер қуйидаги босқичларга эътибор қа-
ратиши лозим.
Тренинг жараёнида биринчи босқич-гуруҳий қоидаларни ишлаб 
чиқиш босқичи бўлиб, бу босқичда иштирокчилар билан тренинг 
қоидаларига риоя қилиш ва ҳар бир аъзонинг билдирилган фикрла-
рини эътиборга олиш лозим. Бу қоидаларга риоя қилиш тренингнинг 
мақсадга эришиши ва қулай психологик муҳитнинг яратилиши учун 
муҳим аҳамиятга эга. Тренинг жараёнида гуруҳда машқларни ташкил 
қилишга доир тамойиллар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин.


14

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling