Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

сизлиги – бу боланинг хавфдан ҳимояланиши яъни, психологик


10
жисмоний ва маънавий саломатлигига тўғридан-тўғри зарар етказиши 
билан боғлиқ ҳолатдир.
Болаларни замонавий тажовузкор медиа-муҳитдан ҳимоя қилиш 
интернетдан фойдаланувчилар орасида вояга етмаганларнинг сони ке-
скин ошиб бораётганлиги, уларнинг яқин катталарига катта масъулият 
юклайди. Болаларда компьютер ўйинлари ва интернет тармоғига то-
беликнинг олдини олиш психологларнинг олдига муҳим вазифаларни 
қўйди. Компьютер ва интернет тармоқларига тобе бўлиш болаларда 
агрессивлик, беэътиборлик, тушкунлик, ёлғизлик ва яқин инсонлар 
билан муносабатларнинг ёмонлашуви, руҳий зўриқиш ва турли ҳаё-
тий муаммоларни келтириб чиқармоқда. 
Интернет ва компьютерга тобе бўлган болаларда кузатилаётган 
қуйидаги аломатларни алохида таъкидлаб ўтиш жоиз: 
1. Интернетга доимо мурожаат қилиш, ўзи учун керакли бўлган 
маълумотни қидириш;
2. Ижтимоий тармоқларда ва виртуал оламда фаол бўлиш, реал 
оламни зерикарли туюлиши;
3. Компьютер ўйинларисиз ҳаётини тасаввур қила олмаслик;
4. Интернет мегабайтларни тинимсиз сотиб олиш;
5. Шавқатсизлик, беҳаёлик ва бошқа мазмундаги фильм, ва ролик-
ларни мунтазам кўриш ва кузатиш.
Мазкур муаммоларни бартараф қилишда психологик семинар-тре-
нинг машғулотларини ўз ўрнида ташкил этиш амалий ёрдам беради. 
Психологлар, бугунги кунда одамлар руҳиятида асабийлик, агрес-
сивлик ҳолатлари кўпайиб бораётганлиги ҳақида жуда кўп гапир-
моқда. Айтиш мумкинки, бундай асабийлашиш ҳолатлари турли дара-
жадаги зўриқишлар натижасида вужудга келмоқда.
Айни кунларда асабийлашиш ҳолатлари кузатилаётган қуйидаги 
кишилар гуруҳини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз:
1. Боғча болалари, мактаб ўқувчилари, ўсмирлар орасида турли-ту-
ман муаммолар асосида кузатиладиган асабийлик ҳолатлари.
2. Иш жойларида (раҳбар ва ходимлар, ходимларнинг ўзаро муно-
сабатлари орасида), оилавий муносабатларда, қариндошлар, маҳалла- 
кўй билан ўзаро муносабатлар, турли ёш даврларда психологик ўзга-
ришлар натижасида кузатиладиган асабийлик ҳолатлари.
Юқорида санаб ўтилган асабийлашишлардан келиб чиқадиган му-
аммолар мавжуд бўлиб, бу муаммоларни ечиш имконини топа олмаслик 
натижасида психологик маслаҳат ва психологик коррекцияга муҳтож 
бўлиб қоладиган бир неча хил гуруҳлар вужудга келмоқда, булар:


11
1. Мулоқотчанликнинг етишмаслигидан руҳий тушкунликка туш-
ган кишилар гуруҳи.
2. Оилавий ҳаётга тайёр бўлмаган ёшлар гуруҳи. 
2. Моддий етишмовчиликдан қийналган кишилар гуруҳи.
3. Ўз яқинларидан ажралган кишилар гуруҳи.
4. Турли бахтсиз ҳодисалардан кейин қандайдир касаллик ортти-
риб олган кишилар гуруҳи.
5. Бегона жойга кўчиб келиб ёки янги ўқиш ва иш жойига мослаша 
олмаётган кишилар гуруҳи.
6. Раҳбар ёки ўзидан катта кишилар томонидан шахсиятга тегувчи 
сўзлар билан ҳақорат қилинган кишилар гуруҳи.
8. Чекиш, ичиш, наркотик моддаларга қарам бўлиб қолган кишилар 
гуруҳи.
Юқорида санаб ўтилган муаммоларни ҳал қилишда психологик 
тренинг машғулотларини ўз ўрнида ташкил этиш амалий ёрдам бе-
ради. Агарда машғулот самарали ташкил этилса, гуруҳлар ўз хоҳиши 
билан тренингга келади ва тренернинг кўрсатмаларига амал қилади. 
Лекин баъзи гуруҳлар бўладики бу гуруҳ аъзолари тренингга иста-
масдан, хоҳламасдан келади: М: жиноятчилар, безорилар, ўғрилар, 
наркотик билан шуғулланувчилар. Лекин гуруҳ аъзоларининг иста-
гидан қатъий назар тренингни вазифаси уларнинг муаммоларини ҳал 
этишга қаратилган бўлади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, тренинг жараёнида муаммолар-
ни ечиш, бу борадаги билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш 
ҳам тренердан шахс индивидуал психологияси билан ишлашни тақо-
зо этади. Шунинг учун психологияда бундай тренинглар психологик 
тренинглар деб аталади. Тренинг-шахсда мавжуд бўлган ёки вужуд-
га келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган билим, кў-
никма, малакаларни ҳосил қилиш мақсадида баҳс-мунозара, ўйин ва 
машқлар орқали ўтказиладиган машғулотлар йиғиндисидир.
Ҳар қандай психологик тренингларни ташкил этиш қуйидаги бос-
қичлардан ташкил топади.
1. Гуруҳни ташкил этиш ёки йиғиш босқичи.
2. Бошланғич босқич.
3. Ишни олиб бориш босқичи.
4. Якунлаш босқичи.
Энг муҳими гуруҳни ташкил қилиш босқичи бўлиб, бунда қуйида-
ги жиҳатларга эътибор бериш керак: 
Ҳар қандай тренингда (фақат ногиронликка эга инсонлар билан 


12
ўтказиладиган махсус тренингларни ҳисобга олмаганда) жисмоний 
нуқсонга эга бўлган ва психик ҳолатида бузилишлар бўлган кишилар 
иштирок этиши тавсия этилмайди, бундай ҳолат айнан шундай камчи-
ликка эга бўлганларда акс таъсир бўлиш эҳтимоли бўлиши мумкин, 
мутахассислар бу жараённи эътиборга олиши лозим.
Гуруҳ аъзоларининг сони 8 тадан 20 тагача бўлгани маъқул, ишти-
рокчиларнинг ёш орасидаги фарқ 4-5 ёшни ташкил этиши мумкин. 
Иштирокчилар орасида аёл ва эркаклар сони имкони борича тенг бў-
лиши керак. Агарда ўқув жараёнида тренинг машғулоти ташкил этил-
са, бутун гуруҳ билан олиб борилади ва бошқарувчидан янада кучли-
роқ билим, тажриба, маҳорат талаб қилинади.
Ижтимоий-психологик тренингда мақсадли ташкил этиш ва муам-
моси бир хил бир-бирига нотаниш бўлган иштирокчиларни тўплаш 
самарали натижа беради. Машғулот жараёнида тренинг иштирокчи-
ларни ҳеч ким безовта қилмаслиги, улар ҳам бошқаларга халақит бер-
маслиги керак.
Машғулот ўтказиш жараёнида расмийлашган гуруҳ бўлишига йўл 
қўймаслик лозим. Тренердан аудитория эркин бўлишини таъминлаш 
ва аудиторияни яхши билиш талаб этилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling