Ижтимоий-психологик тренинг
“Кузатиш ва эшитиш” ўйинлари
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Ишончга асосланган” ўйинлар
- Гуруҳнинг кайфиятини кўтарувчи ўйинлар
“Кузатиш ва эшитиш” ўйинлари
Бу хил ўйинлар иштирокчилардан бошқа иштирокчиларнинг кўри- ниши, уларнинг нималарни гапираётгани, нимани ҳис қилаётганлиги- га (масалан, қаерда яшаши, қачон туғилганлиги кабиларга) эътибор бериш талаб қилинади. Яъни бу ўйинларнинг қатнашчилари норасмий шароитда, норасмий ҳолатда бир-бирлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўладилар. “Ишончга асосланган” ўйинлар Бундай ўйинларнинг асосий мақсади уларнинг номланишидаёқ на- моён бўлади. Улар ёрдамида гуруҳда ўзаро ишончли муносабатлар- ни шакллантириш мумкин. Бу ўйинларни гуруҳ билан иш бошлаган дастлабки пайтда эмас, балки бошловчи ва гуруҳ аъзоларида гуруҳга нисбатан қандайдир ишонч ҳисси пайдо бўлиши учун, кейинроқ ўтка- зиш маъқулроқ. Бу ўйинларда гуруҳ иштирокчилари ўртасида тактил алоқалар бўлиши натижасида улар орасида ўзаро ишонч, аҳиллик пай- до бўлади. Шунингдек, бундай ўйинларни ўтказиш жараёнида ишти- рокчиларнинг бир-бирларига нисбатан ўзаро масъулият билан муно- сабатда бўлиши ҳам намоён бўлади. Гуруҳнинг кайфиятини кўтарувчи ўйинлар Бу типдаги ўйинларга қувноқ, кайфиятни кўтаришга асосланган ҳа- зил ўйинлар киради. Шунингдек, уларга гуруҳ аъзолари бир-бирлари- га миннатдорчилик билдирадиган, илиқ сўзлар айтадиган, тилаклар, комплиментлар, ижобий психологик муҳит яратадиган ва кайфиятни кўтарадиган ўйинларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бу ўйинлар- ни учрашувнинг самарали тугашини таъминлаш учун машғулотнинг охирида ўтказиш тавсия этилади. Ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга доир ҳа- зил ўйинлар. Иштирокчиларнинг талаблари асосида оилавий ҳаётнинг икир-чикирлари билан боғлиқ баъзи машғулотларда интим муноса- 58 батларга доир мавзулар ҳам бўладики, бу шундоқ ҳам зўр диққат би- лан қатнашаётган иштирокчиларни жуда ҳаяжонлантириб юбориши мумкин. Айрим ҳолатни ҳазил ўйинлар воситасида йўқотса бўлади. Бу ўйинларда улар бир-бирларига илтифот қилиши, қўлтиқлашиши, хуллас ўзлари хоҳлайдиган, бироқ ифодалашга уяладиган, ижтимоий- маданий ҳаётда қайси жиҳатдандир йўл қўйилмайдиган хатти-ҳара- катларни бажаришлари мумкин. Бундай ўйинлар умумий кулгу остида қувноқ ва жонли ўтади. Шу билан бирга гуруҳда ўзаро ишонч даража- си ошади, аҳиллик кучаяди. Бироқ уларни гуруҳда мулоқот юзасидан ва тактил тўсиқлар йўқо- тилгач, ўзаро хайрихоҳларча муносабат вужудга келгачгина ўтказиш тавсия этилади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling