II - БОБ. ЁШЛАР ВА ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ АХБОРОТ
ИСТЕЪМОЛИ МАДАНИЯТИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ”
2.1. Болаларни ахборот хуружидан ҳимоя қилишнинг
педагогик-психологик муҳофазалаш босқичлари бўйича
тренинг дастурлари
Тренинг болаларнинг яқин катталари, умумий ўрта таълим мактаб-
лари педагоглари, амалиётчи психологлар, меҳрибонлик уйи тарбия-
чилари, мутахассислар ва ота-оналарга мўлжалланган.
Тренингнинг мақсади: тренинг иштирокчиларида болаларнинг
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ахборот хуружларидан
ҳимоя қилишга оид билимларини бойитиш ва мустаҳкамлаш.
Вазифалар:
• болаликни муҳофазалашда яқин катталар орқали ахборот хавф-
сизлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик йўллари ҳақида та-
саввурларини кенгайтириш;
• ёш авлод тарбияси, шахс камолоти ҳамда соғлиғига хавф солувчи
ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш бўйича малака ва кўникмаларини
ривожлантириш;
• болаларни ғоявий таҳдидлардан асрашда яқин катталарнинг вази-
фалари ҳақида маълумот бериш.
Давомийлиги: 2 соат 15 дақиқа
59
Режа:
№
Семинар-
тренинг мазмуни
Давомий-
лиги
Материаллар
Машқнинг
мақсади
1- сессия. Кириш қисми
1.
Танишув
15 дақ.
Бейджиклар,
маркерлар,
скотч, қайчи
Иштирокчилар билан
танишув
2.
Кутилаётган
натижалар
5 дақ.
Флипчарт ва
маркерлар
Иштирокчиларни
тренингдан кута ётган
натижаларини аниқлаш
3.
Қоидалар
5 дақ.
Флипчарт,
маркерлар ва
скотч
Семинар-тренинг
қоидаларини
аниқлаб олиш ва
эслатиб ўтиш
Do'stlaringiz bilan baham: |