Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

5 - и л о в а
Болаларни ахборот хавфсизлигидан ҳимоялашда 
ота-оналар учун тавсиялар
Боланинг ахборот хавфсизлиги – бу боланинг хавфдан ҳимояла-
ниши яъни, психологик, жисмоний ва маънавий саломатлигига тўғри-
дан-тўғри зарар етказиши билан боғлиқ холатдир.
Қўйидаги ахборотлар боланинг соғлом ривожланишига
салбий таъсир кўрсатади:
• диний экстремистик ғояларни илгари сурувчи;
• болани ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф солувчи, 
• болаларни зарарли одатларга ундовчи;
• турли хил порнографик мазмундаги видео тасвирларни кў ришга 
қизиқиш уйғотувчи;
• оилавий қадриятларни тан олмаслик, ота-оналар ва яқин катта-
ларга ҳурматсизлик, одобсизликни тарғиб қилувчи;
• шафқатсиз муносабатни тарғиб қилувчи;
• инсонларни камситувчи ва ҳақоратомуз сўзлардан фойдаланишни 
ифодаловчи.
Интернетга тобелик болаларда агрессивлик, беэътиборлик, туш-
кунлик, ёлғизлик ва яқин инсонлар билан муносабатларнинг ёмонла-
шувига ҳам олиб келади. 
Шунингдек, мактабда фанларни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар ва 
соғлом турмуш тарзига амал қилмасликни ҳам келтириб чиқаради. 


69
Интернетдан меъёридан ортиқ фойдаланиш болаларда фикрлаш 
қобилиятларини сусайтиради. 
Интернет ва компьютерларга тобе бўлган болаларда
қуйидаги аломатлар кузатилиши мумкин:
• интернетга доимо мурожаат қилиш, ўзи учун керакли бўлган маъ-
лумотни қидириш;
• ижтимоий тармоқларда ва вертуал оламда фаол бўлиш, реал олам-
ни зерикарли туюлиши;
• компьютер ўйинларисиз ҳаётини тасаввур қила олмаслик;
• интернет мегабайтларни тинимсиз сотиб олиш;
• шафқатсизлик, беҳаёлик ва бошқа мазмундаги фильм ва ролик-
ларни мунтазам кўриш ва кузатиш.
Интернетдан тўғри ва мақсадли фойдаланиш қонуниятларини 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling