Ижтимоий-психологик тренинг


болаларга ўргатиш учун тавсиялар


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

болаларга ўргатиш учун тавсиялар:

бола ўз шахсига тегишли бўлган маълумотларни интернетда 
тарқатмаслик; 

ўзи ҳақида шахсий характерга эга бўлган (телефон номер, уй 
манзили, расмларни в.б.) маълумотларни жойлаштирмаслик;

жозибали кўринишга эга бўлган шубҳали сайт ва ҳаволаларни 
бола очмаслик кераклигини билиши зарур;

ўз исботига эга бўлмаган ахборотлардан фойдаланмасликни ва 
уларни тарқатмасликни ўргатинг;

фарзандингизга “on-line” танишув орқали учрашувларга рухсат 
берманг;

компьютерда антивирус дастури ўрнатилганлигига ишонч ҳосил 
қилинг;

фарзандингизга интернетдан тўғри ва мақсадли фойдаланиш ма-
даниятини ўргатинг;

фарзандингиз кириши керак бўлмаган сайтларни саралаб беринг. 
Педиатрлар тавсияси ва кўрсатмаларига риоя қилинг.
– Шифокорлар болаларга 7 ёшгача интернет ва компьютердан фой-
даланишни тавсия этмайди.
– 7-10 ёш бўлган болаларга компьютердан кун давомида ярим соат 
фойдаланиш тавсия этилади.
– 10-12 ёшли болалар 1 соат компьютердан фойдаланишлари мумкин. 
– 12 ёшдан ошган болалар танаффусга амал қилган ҳолда компью-
тердан бир ярим соат фойдаланишлари мумкин. Бунда албатта ком-
пьютердан фойдаланаётганда ҳар 20 дақиқада кўзга дам бериб туриш 
ва тоза ҳавога чиқиб келиш фойдали бўлади.


70
Ё д д а т у т и н г !  Компьютердан узоқ вақт фойдаланган болалар-
да жисмоний саломатлигига, кўз нурини пасайишига, ривожланишига 
аллергик ва юрак-қон томирлари хасталикларни келиб чиқишига са-
баб бўлади. 
Ота-оналар ўз фарзандларига қандай телекўрсатувларни томоша 
қилиш мумкинлиги тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боришла-
ри керак. 7 ёшгача бўлган бола ҳафта давомида телевизор қаршисида 
6-7 соатдан ошиқ ўтирмаслиги ва 7-12 ёшда бўлган болаларда эса 10 
соатдан ошмаслиги керак. Бола узлуксиз ярим соатдан ошиқ телеви-
зор қаршисида ўтириши тавсия этилмайди.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling