Ижтимоий-психологик тренинг


Инқирозли ҳолатларда олиб бориладиган


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

3.2. Инқирозли ҳолатларда олиб бориладиган 
психокоррекцион машғулотлар мажмуи
Мақсадларни қўйиш ва мувофиқлаштириш.
Ушбу машқларнинг мақсади тренинг иштирокчиларини ижобий ва 
реал мақсадларни қўйишга ҳамда уларга эришиш йўлида атрофдаги-
ларни жалб қилиш учун мақсадлари ҳақида очиқ шаклда маълумот бе-
ришга ўргатиш. Шунингдек, улар ўз мақсадларини ўзгаларнинг мақсад 
ва хоҳишлари билан мувофиқлаштиришга ўрганадилар. 
“ Мен кимман?” машқи
Мақсад: иштирокчиларда ўзини “Мен”ни англашни ва ўзини намо-
ён этишдаги қийинчиликларни енгиб ўтиш кўникмаларини ривожлан-
тириш.
Йўриқнома: “Мен” олмоши билан бошланадиган 20 та гап ёзиш ке-
рак бўлади. Узоқ ўйламасдан тез ёзиш талаб этилади.
1. Мен....
2. Мен....
3. Мен....
Топшириқ бажарилгач қуйидагича муҳокама ўтказилади.
Энди эса гапларни ўқинг: Ўзингизни қандай ва ким деб тасаввур 
қиласиз? Қайси қаторда ўзингизни “Мен”ингизни ифодалашга қийнал-
дингиз ? Сизга нималар халақит берди ?
“Хаёт йўли образи” машқи
Мақсад: иштирокчиларда ҳаётий мақсадларини англаш, қайта тик-
лаш орқали инқирозли вазиятларда руҳий бардошлилик кўникмасини 
ривожлантириш.
Машғулотнинг бориши: Иштирокчилар ўз ҳаёт йўллари ва мақ-
садларини тушуниш учун қандай образ ёки суръат мувофиқ келишини 
ўйлашлари керак бўлади. Сўнгра қуйидаги тартибда суҳбат ўтказилади.
1. Сиз яшаётган ҳаёт тарзини қандай тасаввур қилиш мумкин?
2. Агар сизнинг ҳаёт йўлингизни расми чизилса, ўзингизни бу йўл-
да қандай тасаввур қиласиз?
Ҳаёт йўлингизни тасаввур қилиб бўлгач, уни қандай ўзгартириш 
ҳақида ўйлаб кўринг. Бу образда нимани “қайта бўяшни”, ўчиришни, 
қайта чизишни ҳоҳлардингиз? Ҳаёт йўлингизни янги образларини қай-
си бири сизга кўпроқ ёқди? Сизга ёққан образга мувофиқ келиши учун 
ҳаётингизда нимани тўғирлаш мумкин эди?


81

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling