Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

Муҳокама
Сиз тинглаган таржимаи ҳоллар ичида қайси бири энг ёқимлиси эди?
Шахсан сиз учун қайси дақиқалар энг бахтлиси бўлар эди? в.ҳ.к.
Уйга вазифа.
Ижобий таржимаи ҳолни янги ижобий воқеалар билан тўлдириб 
келишлари таклиф этилади, бунда аввалги эшитилган хикоялардан 
фойдаланиш мумкин. 
“Ҳаётнинг бахтли дақиқалари” машқи.
Машғулотнинг бориши: Ҳаётингиздаги 2-3 та бахтли дақиқалар-
ни шунингдек, бахт кулиб боққан вақтларни эсланг. Вараққа воқеани 
ёзинг ва у билан боғлиқ ёдингизда қолган предметлар ёки вазиятларни 
тавсифланг.
Энди эса нима бўлганини сўзлаб беринг. Уни ролли ижро этишин-
гиз ҳам мумкин. 
Муҳокама
Ушбу саҳна кўринишини кузата туриб (ёки хикояни эшитиб) ўзин-
гизни қандай хаётий вазиятларингиз ҳақида эсладингиз? Қандай ке-
чинмаларни ҳис қилдингиз ? 
“Менинг ютуқларим ва муваффақиятсизликларим” машқи
Машғулотнинг бориши: Марҳамат қилиб, ўзингизни битта му-
ваффақиятсизлигингиз ва битта ютуғингиз ҳақида ўйланг. Уларнинг 
қачон рўй берганини фарқи йўқ. Муваффақиятсизлигингиз ҳақида гу-
руҳ ичида кўтаринкилик руҳида гапиришга ҳаракат қилинг.
Гуруҳнинг вазифаси - ҳикоя тугагач уни кўпроқ кўтаринкилик та-
рафга тўғирлашга ҳаракат қилиш. 
 Муҳокама.
Сизга оптимистик тарзда фикрлашга нима халақит берди ?
Оптимизм қандай афзаллик ва камчиликларга эга ?
Уйга вазифа.
Атрофингиздаги одамлар ўзларининг муваффақиятсизликлари ва 
ютуқлари ҳақида қандай ҳолатда гапиришларига эътибор қаратинг. За-
рурат бўлса, суҳбатга қўшилишга ва уни кўтаринкилик тарзда тўғри-
лашга ҳаракат қилинг. 
Релаксацион машқ ”Осмондан юлдузни ол”.
Ўрнингиздан туринг, оёқларингизни елка кенглигида қўйинг. Қўл-
ларингизни бошингиз узра кўтаринг ва кўпроқ баландга чўзишга ҳа-
ракат қилинг. Энди ўнг қўлингизни кейин чап қўлингизни навбатма 


83
– навбат гўё осмондан юлдуз узмоқчидек тасаввур қилиб чўзинг. Та-
нангизни юқори қисми, елкаларингиз, қўлларингиз, бармоқларингиз 
қандай узунлашаётганини ҳис қилинг. Бу ҳаракатни икки – уч бора 
такрорланг. Бир текис ва чуқур нафас олинг.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling